«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 04:01
ЎЗO‘Z

Президент жазо муддатини ўтаётган 83 нафар аёлни афв этди

06 мар, 20:32 3 357 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент жазо муддатини ўтаётган 83 нафар аёлни афв этди Ўзбекистон Республикаси Президенти «Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган бир гуруҳ маҳкума аёлларни афв этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

Қайд этилишича, Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган айрим маҳкума аёлларни афв этиш юзасидан билдирилган ташаббуси доирасида Президент ҳузуридаги Афв этиш масалалари бўйича комиссия, бошқа мутассади идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилиб, бевосита жойларга чиққан ҳолда маҳкума аёлларнинг шахсини ўрганиш ва улар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиши таъминланди.

Ўтказилган тадбир якуни бўйича Комиссиянинг адашиб, билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ маҳкума аёлларни афв этиш ҳақидаги таклифи Давлатимиз Раҳбари томонидан маъқулланиб, «Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган бир гуруҳ маҳкума аёлларни афв этиш тўғрисида»ги Фармон имзоланди.

Фармонга мувофиқ жазо муддатини ўтаётган 83 нафар аёллар афв этилди.

Афв этилган аёлларнинг 12 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 29 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 17 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади, бир сўз билан айтганда, 58 нафар аёл жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинмоқда. Шунингдек, 25 нафар маҳкума аёлга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 7 нафарини чет эл фуқаролари ташкил этади.

Бу воқеа юртимизда халқимизга хос аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш, бағрикенглик, меҳр-шафқат, инсонпарварлик ва кечиримли бўлиш каби эзгу фазилатларнинг намоён бўлганлигининг амалий ифодасидир.

Фармон ижроси юзасидан афв этилган аёлларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш юзасидан масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.
Президент, аёл, афв этилди




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 37
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 199
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 269
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 64
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 73
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 126
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 35
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 56
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 131
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 194
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 28
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 36
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Бўлимлар