«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 22:03
ЎЗO‘Z

Марказий банк ва Андижон вилояти ҳокимлиги ўртасида юзага келган зиддиятга изоҳ берилди

06 мар, 10:40 3 209 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий банк ва Андижон вилояти ҳокимлиги ўртасида юзага келган зиддиятга изоҳ берилди 5 март, пайшанба куни, Марказий банкнинг навбатдаги бошқарув йиғилиши якунлари ва асосий ставка бўйича қабул қилинган қарор юзасидан ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Марказий банк бошқаруви раиси журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб қайтарди.

«Дарё» мухбири Миролим Исажонов Мамаризо Нурмуротовдан бир неча йил аввал Марказий банк ва Андижон вилояти ҳокимлиги ўртасида кредит масаласида зиддият келиб чиққани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ беришини сўради.

«Имтиёзли кредит бор жойда албатта, маълум бир нуқтаи назардан коррупция иллатлари ҳам бўлади. Андижон вилоятидаги ҳолат бўйича шуни айтишим мумкинки, вилоятга қора мол сотиб олиш учун йирик миқдорда кредитлар ажратилган. Марказий банк таҳлиллари вилоятга белгиланган миқдорда қора мол кириб келмаганлигини кўрсатди. Биз берилган кредитлар ички бозорда қора молларни айлантиришга эмас, балки чет элдан наслли қора мол олиб келишга йўналтирилишини талаб қилганмиз ва бунинг уддасидан чиқдик», — деди Марказий банк раиси.

Нурмуротов «ажратилаётган кредитларни мақсадсиз ишлатаётган ҳудудлар ичида қайси вилоятлар пешқадамлик қилаётгани» ҳақидаги саволга шундай жавоб берди:
«Юқорида таъкидлаганимдек, имтиёзли кредит бор жойда мақсадсиз ишлатишга мойиллик жуда кучли бўлади. Яъни ўша кредитни ҳеч қандай бир даврсиз, бирор шахсга берилган кредитларни ўзининг маълум бир ижтимоий мақсадларини, турмуши билан боғлиқ харажатларини енгиллаштиришга сарфлашга бўлган мойиллиги кучаяди.

Бу ҳолат бўйича бизда доимий мониторинг мавжуд, мунтазам равишда кузатиб борамиз. У вилоятда кўп, бу вилоятда кам, дейишимиз ноўрин. Ҳамма жойда бор бу нарса. Лекин энг асосийси, биз шуни вақтида назорат қилиб, мақсадсиз ишлатилган кредитлар бўйича тегишли чораларни кўряпмиз ва муддатидан олдин қайтишига эришмоқдамиз
».
Марказий банк, Андижон вилояти ҳокимлиги, зиддият




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 8
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 14
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 15
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 65
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 119
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 88
  • Сўнгги янгиликлар
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 4
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 11
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 36
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 20
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 8
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 31
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 14
  • Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди 07 мая, 20:02 60
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 15
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 65
  • Овқат егингиз келмаслиги саломатликдаги жиддий ўзгаришлар аломати бўлиши мумкин 07 мая, 18:41 28
  • Файзуллаев Олимпиадада иштирок этиши борасидаги саволга нима деб жавоб берди? 07 мая, 18:18 131
  • Бўлимлар