«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 19:37
ЎЗO‘Z

Вазирлик вакили коронавирусдан сақланиш бўйича тавсиялар берди

05 мар, 18:30 3 880 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вазирлик вакили коронавирусдан сақланиш бўйича тавсиялар берди Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти директори Ботир Тожиев COVID-19 коронавирус инфекциясидан қандай сақланиш мумкинлиги бўйича тавсиялар берди. У қўлни тез-тез ювиш ҳамда акса урганда оғиз ва бурунни ёпишга, шунингдек, овқат тайёрлашда ҳам гигиена қоидаларига риоя қилишга чақирган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими тиббиёт фанлари доктори, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти директори Ботир Тожиев билан суҳбатда коронавирус инфекцияси бўйича саволлар билан мурожаат қилди.

– Коронавирус юқиши ва белгилари ҳақида маълумот берсангиз?
– Коронавирус инфекциясининг яширин даври 2 кундан 14 кунгача давом этади. Ҳозирги кунда вирус тарқалиши асосан одамдан одамга яқин алоқа оқибатида юз бермоқда. Унинг аломатлари иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳисобланади.

Вирусни барча ёшдаги одамлар юқтириши мумкин. Ёши катта, сурункали касалликка йўлиққан, иммунитети заифлашган одамларда касаллик оғирроқ кечиши мумкин. Айни пайтда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва дунё давлатлари мутахассислари ушбу вирусга қарши янги вакцина ва даволаш методларини яратиш устида фаол ишлашмоқда.

– Ҳозирда хасталикдан сақланишда қўлларни ювиш муҳим ўрин тутиши ҳақида кўп гапирилмоқда....
– Тўғри. Қўлларни тез-тез ва совун билан яхшилаб сувда ювишнинг аҳамияти беқиёс. Бундан ташқари, спиртли дезинфекциядан фойдаланиш ҳам зарар қилмайди. Овқат қилиш давомида ҳамда ундан олдин ва кейин, шунингдек, овқатланишдан олдин, уй ҳайвонлари олдидан қайтганда ҳам қўлларни ювишни унутмаслик керак. Айни кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бутун аҳолига қўл ювишнинг аҳамияти ҳақила sms-хабарлар тарқатилаётганининг сабаби ҳам ана шунда.

– Мутахассис сифатида коронавирусни юқтириб олмаслик ёки унинг хавфини камайтириш учун яна қандай эҳтиёт чораларини кўриш керак, деб ўйлайсиз?
– Аввало, шамоллаш ёки грипп аломатлари кузатилган одамлар билан яқин алоқа қилишдан тийилинг. Юзни қўл билан ушламанг. Имкон қадар бозор, вокзал, катта дўконлар каби одамлар йиғиладиган жойларга боришни камайтиринг. Йўталганда, бурун қоққанда ва аксирганда оғиз ва бурнингизни беркитинг. Касалликнинг илк аломатлари кузатилганда, уйда қолинг ва дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

– Инфекциядан сақланиш мақсадида ҳимоя ниқобини тақиб юриш қанчалик зарур?
– Биласизми, сизда йўтал, нафас олишда қийналиш каби респиратор инфекция аломатлари кузатилса, шунингдек, тиббиёт ходими сифатида инфекция аломатларига эга беморга қараётган бўлсангиз ёки бориб кўрсангизгина тиббий ниқобни тақиб юришингиз мумкин. Респиратор инфекцияси аломатлари мавжуд бўлмаган барча ҳолатларда ҳимоя ниқобларини тақиб юришга зарурат йўқ.

– Инфекциядан сақланиш мақсадида овқат тайёрлаётганда қандай эҳтиёт чораларига амал қилиш лозимлиги ҳам кўпчиликни қизиқтириши табиий...
– Аввало, овқат тайёрлаётганда, хом гўшт ва тайёр овқатни кесиш учун алоҳида чопиш тахталари ва пичоқлардан фойдаланиш зарур. Гўшт ва сут маҳсулотларини ушлагандан кейин қўлларни яхшилаб ювиш муҳим ўрин тутади. Гўшт маҳсулотларини яхшилаб пишириш лозим. Хом ёки чала қайнатилган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилишдан сақланинг.

– Сафарга йўл олганда коронавирус инфекциясидан сақланиш учун нималарга эътибор қаратиш керак?
– Аввало, зарурат бўлмаганда хорижга чиқишдан чекланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Сафарга чиққанда инфекциядан сақланиш учун юқоридаги айтиб ўтилган, умумий гигиеник қоидаларга қатъий риоя қилиши керак. Бунда аввал, қўлларни спиртли нам салфетка ёрдамида тез-тез артиб, совунлаб ювиб туриш керак. Соғлигингиз ёмонлашса, сиз билан сафарга чиққан гуруҳ аъзоларига хабар қилинг ва имкон бўлиши билан шифокорни ҳам хабардор этинг. Шамоллаш ёки грипп аломатларига эга одамлардан йироқ бўлинг, агар юқоридаги аломатлар сизда сезилса, сафарни бекор қилганингиз маъқул.
коронавирус, тавсия




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 0
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 1
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 0
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 1
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 182
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • Бўлимлар