«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 14:01
ЎЗO‘Z

Фарғонада меҳмонга келган шахс уй эгасининг машинасини олиб қочди

05 мар, 13:47 3 401 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фарғонада меҳмонга келган шахс уй эгасининг машинасини олиб қочди Жорий йилнинг 1 март куни тахминан соат 13:30ларда, фуқаро 26 ёшли Э.Р. Фарғона шаҳар Ш.Рашидов кўчасидаги уйларнинг бирига меҳмон сифатида келган.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, у уй эгаси, 28 ёшли А.А.нинг бошқа хонага кирганлигидан фойдаланиб, унга тегишли бўлган оқ рангли “Спарк” русумли автомашина калитини яширин равишда олиб, ушбу калит ёрдамида ҳовлида турган автомашинани олиб қочиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида тахминан соат 23:45ларда Фарғона шаҳар “Нефтчилар” ўйингоҳи олдида Э.Р. “Спарк” русумли автомашинани бошқариб кетаётганлиги аниқланиб, тўсиб ушланган.

Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида Э.Р. автомашинанинг 4 дона қуйма дискаси ва шиналарини фуқаро 26 ёшли А.О.га жами 120 АҚШ доллари ҳамда 480 минг сўмга сотиб, автомашинага эски турдаги шиналар ўрнатганлиги аниқланиб, сотиб юборилган 4 дона диска ва шиналар А.О.дан ашъёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишида Э.Р. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ва ўрнатилган тартибида ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Фарғона, Спарк, олиб қочиш




Мавзуга оид янгиликлар
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 43
  • Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади 08 мая, 08:57 35
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 52
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 62
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 58
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 156
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дунёдаги энг кўп миллионерлар яшайдиган шаҳарлар эълон қилинди 08 мая, 13:37 0
  • ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда 08 мая, 13:09 129
  • Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди 08 мая, 12:50 171
  • Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото) 08 мая, 12:22 123
  • Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди 08 мая, 12:00 51
  • БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади 08 мая, 11:35 28
  • Си Цзиньпин Макронни омма олдида эътибордан четда қолдирди 08 мая, 11:16 195
  • Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди 08 мая, 10:58 113
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 43
  • Путин Россияда туғилишни кўпайтиришга буйруқ берди 08 мая, 10:16 175
  • Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди 08 мая, 09:53 162
  • “Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди 08 мая, 09:30 76
  • Бўлимлар