«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 03:21
ЎЗO‘Z

Қашқадарёда судья суд залида блогерни 15 суткага қаматиш билан таҳдид қилгани ростми? (видео)

05 мар, 10:27 3 597 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қашқадарёда судья суд залида блогерни 15 суткага қаматиш билан таҳдид қилгани ростми? (видео) Кеча Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар маъмурий судида автоблогер Мақсуд Музаффаровнинг иши кўриб чиқилди. Суд ишини ёритиш учун ташриф буюрган “Яккабоғ24” саҳифаси блогери Комил Фахриддинов шахсини тасдиқловчи ҳужжат тариқасида янги тартибдаги автомобиль гувоҳномасини кўрсатган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари эса, уни текшириб, суд залига кириши учун рухсат берган.

Суд бошланиши арафасида судья Қиличов Бахтиёр блогерга "Автомобиль гувоҳномаси билан кириш мумкин эмас, чиқиб кетинг", деб айтган. Ваҳоланки, автомобиль гувоҳномаси ҳам шахсни тасдиқловчи ҳужжат қаторига киради ва у билан бемалол суд залига ташриф буюриш мумкин.

Блогер бу ҳолат ҳақида ўз телеграм каналида батафсил ёзиб чиқишини айтиб, суд залидан чиқиб кетаётганида, судья ҳуқуқ тартибот ходимларига блогерни ушлашни буюради. Кейин эса блогерни судга босим ўтказишда айблаб, 15 суткага қаматиш билан қўрқитади. Автоблогер Мақсуд Музаффаровга эса "Сен блогерларни олиб келиб, судга нисабатан босим қилмоқчи бўлдинг. Жавобгарликка тортиласан", деб айтади.

Бундан ташқари судья жаноблари Мақсуд Музаффаровнинг ЙПХ ходимига қарши киритган даъво аризасини кўриб чиқишни очиқ тарзда рад этган. Судьялар учун алоҳида қонун жорий қилинганми? Бу ҳолат бўйича изоҳ кутиб қоламиз.
блогер, қаматиш, таҳдид




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 7
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 16
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 41
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 75
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 44
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 72
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 19
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 7
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 33
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 20
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 21
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 67
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 60
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 16
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 52
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 41
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 40
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 88
  • Бўлимлар