«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 19:33
ЎЗO‘Z

Яхши бўлсанг, яхши бўлади... Ёхуд болани қуруқ гап билан тарбиялаб бўладими?

03 мар, 22:39 2 669 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Яхши бўлсанг, яхши бўлади... Ёхуд болани қуруқ гап билан тарбиялаб бўладими? Аксарият постларимга комментларни кўрсам, муштарийларимиз «ривожланишимиз учун одамлар ўзгариши керак, онгимиз ўзгариши керак» дейишади. Қўшиламан бу гапга.

Аммо онг ўзидан-ўзи ўзгариб қолмайди, у болаликдан шаклланади. «Қуш уясида кўрганини қилади», деб бежиз айтишмаган ота-боболаримиз.

Болалар туғилмасидан порахўрликни кўради — акушер-гинеколог чўтнтагига қистирилади. Боғчага бориш учун «заведушчий»нинг кўнгли олинади, 8 мартда боғчапасига совға берилади. Кейин мактаб, кейин институт. Институтда бола етук «гаплашувчи», «келишувчи»га айланади, домалалар билан савдолашишни ўрганади.

Ота-онаси «пора олма, пора берма, ҳалол бўл» дейди. Отаси ҳалол ишлаб, шалдироқ «Матиз»да юришини кўради, кейин «орган»да ишлайдиган қўшниси, мактабни зўрға битирган, аммо тили бурро оғайниси, ошларда доим тўрга ўтқизиладиган «каттакон» маҳалладоши билан солиштиради.

Бошқалар светофорнинг қизил чироғида турганида алламбало машиналар қонунга тупурган ҳолда ўтиб кетяпти. Бировни уриб кетса, жазодан қутулиб қоляпти. Керак бўлса, ўзига қарор-у, фармонлар чиқартириб оляпти.

Шуларни кўрган бола қайси йўлни танлайди? Жавоб оддий. Анув куни айтганимдек, ҳозир ҳалол бўлиш, қонунга итоат этиш «невигодний».

Болаларни, ёшларни мана шу «порочний круг» (бузуқ гирдоб бўладими?)дан чиқариб юбориш керак. Тўғри йўл қандай бўлишини кўрсатиш керак. Коррупциясиз ҳаёт борлигини, ҳалол бўла туриб ҳам бой бўлиш мумкинлигини намоён қилиш керак.

Қандай қилиб? Бунинг учун ота-оналар куч сарфлаши керакмикин? Мактабда олмаган билимларини ўргатиши, интернетда фойдали маълумотларни топиш ва улардан фойдаланишни кўрсатиши керак. Уларни чет элга (Россия ёки унга ўхшаган чириган давлатларга эмас), Европа (шарқий Европа бўлса ҳам), Корея, АҚШ ва шунга ўхшаш давлатларга бир ойгинага бўлса ҳам юбориш керак деб ўйлайман.

Албатта, бу куч ва маблағ талаб этади. Албатта, бу ҳаммагаям ёрдам бермайди. Лекин нимадир қилиб бўлсаям мана шу заҳарли гирдобдан чиқариб юбориш керак болаларни.

Адашяпманми? Қариган чолга ўхшаб валдираб қолдимми? Сиз нима деб ўйлайсиз?

Манба: @zabarakning_oqi




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 47
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 238
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 1
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 0
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 1
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 182
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • Бўлимлар