«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 13:08
ЎЗO‘Z

Коронавирус: Ўзбекистонда ҳар бир таълим муассаса раҳбари огоҳлантирилди

02 мар, 23:28 4 327 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус: Ўзбекистонда ҳар бир таълим муассаса раҳбари огоҳлантирилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатдаги 9950 га яқин умумтаълим муассасасида тегишли санитария чораларни амалга ошириш орқали ходимлар ва ўқувчиларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги билан қўшма қарор қабул қилди.

Унга кўра, Ўзбекистондаги барча таълим муассасаларида профилактика чоралари ва назоратини кучайтириш, ушбу масалада огоҳликни ошириш, ўқитувчи ва ўқувчиларни шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиниши белгиланди.

Шунингдек, мактабга келмаган ходим ва ўқувчиларнинг аҳволидан хабар олиш, ўткир респиратор касаллик белгилари аниқланган ўқувчиларни зудлик билан ота-онаси ва ҳудудий оилавий поликлиникага хабар бериш вазифалари аниқ белгилаб берилди.

Таъкидланишича, ушбу ҳужжатда дунёдаги эпидемик вазият барқарорлашгунга қадар халқаро ва оммавий тадбирлар ҳамда спорт мусобақаларини зарурат бўлмаса ўтказмаслик, айниқса, чет эл фуқаролари ва хориж давлатларида бўлиб келганларнинг таълим муассасаларига ишга, уларнинг фарзандларини эса вақтинча карантин даврида ўрта мактабга қабул қилмаслик чораларини қатъий кўриш билан боғлиқ вазифалар ҳам акс этган.

Шу билан бирга, ССВ томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар, жумладан, таълим муассасаларида тозалик ва дезинфекция тадбирларини кучайтириш, ўқувчиларнинг қўлларини тез-тез совун билан ювиш, акса урганда албатта тирсак билан ёпиш ва бошқа гигиена қоидалари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, ҳар танаффус вақтида синфхоналарни шамоллатиш, муассасаларда кундалик тозалов ишларида дезинфекция воситаларидан доимий фойдаланиш чораларини кўриш каби профилактик тадбирларни қатъий амалга ошириш кўрсатиб ўтилди

Умумтаълим муассасаларида санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва дезинфекция тадбирларини бажарилиши бўйича ҳар бир таълим муассасанинг раҳбари шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилди”, - дейилган хабарда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 0
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 60
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 36
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 65
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 88
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 138
  • Сўнгги янгиликлар
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 0
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 0
  • Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади 06 мая, 11:50 1
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 60
  • Россия ташқи ишлар вазири Макронни Наполеон ва Гитлер билан солиштирди 06 мая, 11:00 43
  • Тадқиқот: дунёда антисемитизм тўлқини кузатилмоқда 06 мая, 10:36 31
  • Си Жинпинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Париж билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди 06 мая, 09:45 57
  • Оқ уй Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишини тахмин қилмоқда 06 мая, 09:41 67
  • АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди 06 мая, 08:26 39
  • Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади 06 мая, 08:21 34
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 98
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 216
  • Бўлимлар