«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 05:48
ЎЗO‘Z

Президент 1 апрелдан бошлаб Тошкентдан пропискасиз уй олишга рухсат берувчи фармонни имзолади

02 мар, 21:05 3 657 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент 1 апрелдан бошлаб Тошкентдан пропискасиз уй олишга рухсат берувчи фармонни имзолади Президент Шавкат Мирзиёев «2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ‘Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилиъда амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Президент фармонида белгиланишича, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартиб жорий этилади.

Айни вақтда, Ўзбекистонда доимий истиқомат қилувчи ва республиканинг бошқа ҳудудларида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар томонидан Тошкентда янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкасини бекор қилинади.

Президент Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идораларга 1 апрелга қадар ушбу кўрсатмалар бажаралишини назарда тутувчи ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берган.

Фармонда алоҳида таъкидланишича, ушбу ўзгаришлар «кенг жамоатчилик истакларини ва халқаро эксперт жамоатчилиги тавсияларини инобатга олган ҳолда» амалга оширилмоқда; ушбу ўзгаришларни амалга ошириш ҳақидаги таклиф, қайд этилишича, Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ томонидан берилган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ҳукумат 1 апрелга қадар прописка тизимини ислоҳ қилишни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиши лозимлигини таъкидлаган эди:
«Асосий ишчи кучи яшайдиган ва иш ўринлари яратилаётган ҳудудларимиз ўртасида тафовут мавжуд. Бунинг ечими — ички миграцияни эркинлаштиришдир. Шу боис, парламент ва ҳукумат 2020 йил 1 апрелга қадар прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиб, аниқ таклифларни ишлаб чиқиши лозим».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 19
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 75
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 83
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 34
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 162
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 60
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 93
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 19
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 43
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 53
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 76
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 37
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 267
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 75
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 70
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 83
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 122
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 34
  • Бўлимлар