«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 13:54
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

02 мар, 19:55 3 201 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди Бугун, 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар бўйича комиссия девонхонаси раҳбари Ян Цзечи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Давлат раҳбари бугунги кунда Ўзбекистон ва Хитойни дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари яқиндан боғлаб турганини қайд этди.

«Мамлакатларимиз етакчиларининг мунтазам учрашувлари икки томонлама ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, уни аниқ мазмун билан бойитиш имконини берди.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли ўзаро товар айирбошлаш ҳажми изчил ортиб бормоқда. Хитойнинг илғор компаниялари ва молиявий институтлари иштирокида Ўзбекистонда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Маданий-гуманитар алмашинувлар кенгаймоқда», дейилади президент матбуот хизматихабарида.

Юқори мартабали меҳмон президентга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистон президенти номига йўлланган шахсий мактубини топширди. Ушбу мактубда кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорликда юксак даражага эришилгани катта мамнуният билан қайд этилган ҳамда янги турдаги коронавирус тарқалишига қарши курашда кўрсатилаётган кўмак учун миннатдорлик билдирилган.

Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-Хитой шериклигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда энергетика, нефть-газ, кимё, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича устувор лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга оширишни давом эттириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, ШҲТ ва бошқа тузилмалар доирасидаги конструктив мулоқотни мустаҳкамлаш, шунингдек, «Бир макон, бир йўл» ташаббусини илгари суриш доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 1
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 66
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 65
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 101
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 1
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 0
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 1
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 36
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 71
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 66
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 129
  • Бўлимлар