«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 23:11
ЎЗO‘Z

Божхоначилар 7 бош маймуннинг мамлакатдан яширинча олиб чиқишга бўлган уринишни фош этди

02 мар, 12:13 2 880 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Божхоначилар 7 бош маймуннинг мамлакатдан яширинча олиб чиқишга бўлган уринишни фош этди Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Ўз манфаатларини барча нарсадан устун қўйиб, божхона қоидаларини бузишга уринаётган шахсларнинг қилмишлари ўз вақтида фош этилмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга ўзининг “Лексус RX 330” автоуловида чиқиб кетаётган фуқаро Б.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу фуқаро ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, автомашинада божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва декларацияда кўрсатилмаган, умумий қиймати 100 миллион сўмлик бир бош “Оқпанжа гиббон” ва олти бош “Явана макакаси” туридаги маймунлар борлиги аниқланди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Ҳозирда Тошкент ҳайвонот боғига топширилган маймунларнинг соғлиги ветеринар-шифокорлар назоратида бўлиб, юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги 408-сонли Қонуни талабларига мувофиқ, ҳайвонот дунёси обьектларини олиб кириш ва олиб чиқиш белгиланган тартибда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
олиб чиқиш, 7 бош маймун




Мавзуга оид янгиликлар
  • Самарқандда мактаб ўқувчиси синфдош қизнинг акаси томонидан “самосуд” қилинди 19 мая, 18:11 122
  • Мансаб пиллапоялари: унга кимлар муносиб? 19 мая, 17:43 65
  • Ангренда юк вагонлари релсдан чиқиб кетди 19 мая, 17:22 86
  • «Зудлик билан 10 минг доллар юборинг, йўқса қизингиз қамалади...» 19 мая, 15:40 238
  • Овоз ҳолатига салбий таъсир этувчи маҳсулотлар маълум қилинди 19 мая, 13:37 87
  • Тошкентда Gentra автомашинаси кўприкдан қулади 19 мая, 12:30 115
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 0
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 0
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 0
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 0
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 5
  • Суперлига. “Навбаҳор” “Нефтчи”ни мағлуб этди, “ОКМК” эса “Сўғдиёна”дан устун келди 19 мая, 21:22 28
  • Минимал экспорт нархлари эътирозларга сабаб бўлмоқда 19 мая, 21:04 32
  • Хитой нега Россияни қўлламоқчи эмас? Таҳлилчилар – Путиннинг Пекинга ташрифи ҳақида 19 мая, 20:23 95
  • Усик ва Фьюри натижалар эълон қилинишидан олдин нималар ҳақида суҳбатлашган эди? 19 мая, 19:57 78
  • Эрон президентини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради 19 мая, 19:30 219
  • Исроил ҳарбий маҳкамаси вазири Нетаньяхуга таҳдид қилди 19 мая, 19:20 138
  • А Серия. Шомуродовнинг жамоаси “Кальяри” “Сассуоло”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 19 мая, 18:28 139
  • Бўлимлар