«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 17:44
ЎЗO‘Z

Ўктам Барноев бош вазирга ўринбосар бўлди

29 фев, 07:30 3 482 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўктам Барноев бош вазирга ўринбосар бўлди Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ў.И.Барноевни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони имзоланди.

«Ўктам Исоевич Барноев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлансин ва шу муносабат билан Бухоро вилояти ҳокими лавозимидан озод этилсин», дейилади фармонда.

27 февраль куни Қонунчилик палатаси депутатлари Ўктам Барноев номзодини бош вазир ўринбосари лавозимига тасдиқлаш масаласини кўриб чиққанди.

Ўктам Барноев муқаддам Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари бўлган, 2008 йилнинг апрелидан 2010 йилнинг декабригача Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган. У 2016 йилнинг декабридан буён Бухоро вилоятига ҳокимлик қилиб келаётганди.

26 февраль куни президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига биноан ҳукумат ижро этувчи тузилмасида ўзгаришлар рўй берган, ҳужжат билан бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ижтимоий-гуманитар йўналишларда квоталар қисқартирилади 08 мая, 17:30 0
  • Абитуриентлар аввал тест топшириб, кейин қаерда ўқишни танлайди 08 мая, 17:13 0
  • Тошкентдаги Исроил элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди 08 мая, 16:50 0
  • Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади 08 мая, 16:10 1
  • Шавкат Мирзиёев уруш фахрийларини зиёрат қилди 08 мая, 14:36 96
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 58
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентдаги Исроил элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди 08 мая, 16:50 0
  • Сиртқи таълим босқичма-босқич тугатилади 08 мая, 16:30 1
  • Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади 08 мая, 16:10 1
  • “Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади? 08 мая, 15:49 4
  • Россия яна бир бор Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади 08 мая, 15:23 81
  • Трампнинг махфий ҳужжатлар бўйича суд жараёни кейинга қолдирилди 08 мая, 15:00 18
  • Шавкат Мирзиёев уруш фахрийларини зиёрат қилди 08 мая, 14:36 96
  • Лондон: 9 мингга яқин чечен Украинага қарши урушда қатнашмоқда 08 мая, 14:30 159
  • Дунёдаги энг кўп миллионерлар яшайдиган шаҳарлар эълон қилинди 08 мая, 13:37 72
  • ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда 08 мая, 13:09 243
  • Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди 08 мая, 12:50 285
  • Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото) 08 мая, 12:22 181
  • Бўлимлар