«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 04:31
ЎЗO‘Z

Олий суд & ОАВ: энди бошқача ишланади

27 фев, 23:50 3 097 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олий суд & ОАВ: энди бошқача ишланади Ўтган ҳафта Олий суд Пленумининг навбатдаги мажлисида бошқа масалалар қатори «Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилгани хабари берилганди.

Суд муҳокамаси ошкоралиги, судлар фаолияти тўғрисида жамоатчиликка ўз вақтида объектив ахборот бериш бугуннинг долзарб вазифаларидан бирига айлангани эътиборидан тизимнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини сон ва сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришни тақазо қилгани бор гап.

Олий суд Пленумининг «Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида»ги қарори айни шу эҳтиёжнинг ижобий ҳосиладир. Зеро, суд ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги муносабатлар Пленум қарори даражасида тартибга солинаётгани бу борадаги яна жиддий қадам ҳисобланади. Қарор лойиҳаси муҳокамасида оммавий ахборот воситалари вакиллари фаол иштирок этгани ва бунга етарлича имконият тақдим этилгани олий маҳкама раҳбарияти томонидан масалага жиддий эътибор қаратаётганига яна бир бор далолат қилади.

Пленум мажлисида қарор лойиҳаси жиддий ва қизғин муҳокама этилгач, асос тариқасида қабул қилиниб, билдирилган таклифлар асосида янада такомиллаштириш ҳақида тўхтамга келинганди. Ишчи гуруҳи томонидан лойиҳа устидаги ишлар ниҳоясига етказилиб, бугун мазкур ҳуқуқий ҳужжат Олий суд раиси ва Олий суд Пленуми котиби томонидан имзоланди ва олий маҳкама расмий сайтида эълон қилинди.

Пленум қарори билан судларга тушунтириладики: «...суд муҳокамаси ошкоралиги, судлар фаолияти тўғрисида жамоатчиликка ўз вақтида ва объектив ахборот бериш жамиятда ҳуқуқий хабардорлик даражаси ошишига имкон яратади, одил судловни амалга оширишнинг муҳим кафолати ҳисобланади, судлов фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш ва судга нисбатан жамият ишончини оширишнинг самарали воситаси ҳисобланади».

Шунингдек: «Судлар фаолиятига доир ахборотни олиш ҳуқуқини фуқароларнинг тили, жинсий, ирқий, миллий мансублиги, диний, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеига қараб чеклашга йўл қўйилмайди». Бундан ташқари: «оммавий ахборот воситалари муайян иш юзасидан суд муҳокамаси натижаларини олдиндан башорат қилишга ёки судга бошқача тарзда таъсир этишга (босим ўтказишга) ҳақли эмас».

Судья суд қарори қонуний кучга кирмаган иш бўйича интервью беришга ёхуд оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилишга ҳақли эмаслиги ҳам қарорда алоҳида қайд этилади. Унда яна алоҳида қайд этилади: «Оммавий ахборот воситалари вакилларининг очиқ суд мажлисида иш бўйича маълумотлар олиш мақсадида қатнашиши маълумот олишнинг қонуний йўли эканлигини инобатга олиб, уларнинг қонунда назарда тутилмаган асосларга кўра, суд мажлиси залига киришига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмайди.»

Пленум қарорида оммавий ахборот воситалари вакилларининг суд мажлисида иштироки ва унда ўз иш қуролларидан фойдаланиш тартиблари алоҳида банд сифатида ўз аксини топган. Унга кўра:

Очиқ суд мажлисини фототасвирга тушириш, видеоёзувни амалга ошириш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида трансляция қилишга қуйидаги тартибда йўл қўйилади:
- фуқаролик ишини кўриш пайтида – суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар розилиги олингандан кейин берган рухсати билан;
- жиноят, маъмурий, иқтисодий ишни ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида – суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар фикрини эшитгандан кейин берган рухсати билан.

Суд мажлиси залида ҳозир бўлганлар ҳар қандай иш бўйича эркин тарзда ёзма қайдлар қилишлари, стенограмма юритишлари, иқтисодий иш ёки маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан иш кўрилаётганда эса, шунингдек, аудиоёзув олиб боришлари мумкин.

Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидовнинг маълум қилишича, мазкур Пленум қарори қабул қилиниши муносабати билан Олий суд раҳбарияти оммавий ахборот воситалари ходимлари учун махсус тадбир уюштирни режалантирмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 13
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 117
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 73
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 30
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 92
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 20
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 13
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 25
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 24
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 52
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 35
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 32
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 141
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 28
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 117
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 81
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 73
  • Бўлимлар