«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 07:38
ЎЗO‘Z

Ипотекали кредит олувчи фуқароларга қўйиладиган талаблар маълум қилинди

28 фев, 00:23 5 385 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ипотекали кредит олувчи фуқароларга қўйиладиган талаблар маълум қилинди Марказий банк аҳолига ипотека кредити беришининг янги тартибида ипотека кредити олувчилар ва кредитловчи банкларга қўйилган талабларни маълум қилди.

Ипотека кредити олувчиларга қуйидаги талаблар қўйилди:
- ипотека кредити кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 50 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
- ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда қайтариш имкониятига эга бўлган доимий иш жойига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга эга бўлиши;
- қарз олувчининг барча кредитлари ва микроқарзлари (жумладан олинадиган ипотека кредити) бўйича ўртача ойлик тўловлари, яъни қарз юки кўрсаткичи миқдорининг қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг тасдиқланган ўртача ойлик даромадига нисбати 70 фоиздан юқори бўлмаслиги;
- ипотека кредити ажратиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан аввал олган кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган жисмоний шахслар ипотека кредити олишлари мумкин.

Ипотека кредити беришда иштирок этувчи банкларга талаблар:
- янги тартиб доирасида ипотека кредитларини ажратиш юзасидан аниқ белгиланган ички тартиби ишлаб чиқилганлиги;
- “Fitch Ratings” ёки “Standard & Poor’s” халқаро рейтинг агентликларининг
“В” даражасидан ёки “Moody’s Investors Service” рейтинг агентлигининг
“В2” рейтингидан паст бўлмаган даражада узоқ муддатли кредит рейтингига эга бўлиши;
- охирги уч йиллик молиявий ҳисоботларига аудиторлик ташкилотининг ижобий хулосаси мавжудлиги;
- давлат бюджети маблағлари, шу жумладан Молия вазирлиги томонидан янги тартибга мувофиқ жойлаштирилган молиявий маблағлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги бўлмаслиги;
- Марказий банк томонидан ўрнатилган пруденциал нормативларни бузилганлиги сабабли унга нисбатан ипотека кредитларини берилишига тўсқинлик қилувчи амалдаги чора ва санкциялари мавжуд бўлмаслиги;
- регулятив капитали 500 млрд. сўмдан кам бўлмаган тижорат банклари янги тартиб доирасида кредитлашда қатнашиш имкониятига эга бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 37
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 96
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 98
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 39
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 185
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 0
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 186
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 36
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 73
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 75
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 111
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 52
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 329
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 96
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 86
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 98
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 156
  • Бўлимлар