«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 14:47
ЎЗO‘Z

Наманганда давлат ерини 29 000 АҚШ долларига сотаётган шахслар қўлга олинди

26 фев, 11:27 3 096 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Наманганда давлат ерини 29 000 АҚШ долларига сотаётган шахслар қўлга олинди Шу йил 19 февраль куни Косонсой туманида яшовчи фуқаро Наманган вилояти ИИБга ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати.

У Наманган шаҳрида яшовчи таниши билан тадбиркорлик қилиш учун ер майдони қидириб Тўрақўрғон туманига борган вақтида А. исмли шахс ўзини туман Кадастр бўлимида ишлашини айтиб, уни фермер хўжалик раҳбари “Р” исмли шахс билан таништиради ва фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонидан 80 сотихини 25.000 АҚШ долларига сотишларини, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш учун 4.000 АҚШ доллари кетишини айтиб, 80 сотих ер майдони учун жами 29.000 АҚШ доллари сўрашганини билдириб, ушбу шахсларнинг ҳаракатлари қонунийлигини текшириб беришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, шу куни Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида А. ва Р. исмли шахслар фуқаро ва унинг шеригидан 16.500 АҚШ долларини пора беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан олган вақтларида ушланиб, холислар иштирокида 16.500 АҚШ доллари далилий ашё сифатида олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Тўрақўрғон туман ИИБ ТБ томонидан 2020 йил 24 феврал куни ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми ва 25,211-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
фирибгарлик, Тўрақурғон, ер сотиш




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 2
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 5
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 221
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 41
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 72
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 94
  • Сўнгги янгиликлар
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 0
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 2
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 5
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 42
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 58
  • Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади 06 мая, 11:50 41
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 221
  • Россия ташқи ишлар вазири Макронни Наполеон ва Гитлер билан солиштирди 06 мая, 11:00 124
  • Тадқиқот: дунёда антисемитизм тўлқини кузатилмоқда 06 мая, 10:36 62
  • Си Жинпинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Париж билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди 06 мая, 09:45 84
  • Оқ уй Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишини тахмин қилмоқда 06 мая, 09:41 92
  • АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди 06 мая, 08:26 60
  • Бўлимлар