«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:40
ЎЗO‘Z

Тошкентда 1,2 млрд. сўмлик салкам 148 тонна олманинг ноқонуний импорти фош қилинди

24 фев, 13:50 2 574 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда 1,2 млрд. сўмлик салкам 148 тонна олманинг ноқонуний импорти фош қилинди Одатда хориждан келтирилган меваларнинг божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигига кўп ҳам қизиқавермаймиз. Аслида эса бу жуда ҳам муҳим.

Чунки, республикамизга хориждан келтирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини божхонада расмийлаштириш учун санитария-эпедиомологик хулоса, карантин рухсатномаси талаб этилади ва карантин кўригидан ўтказилади.
Акс ҳолда четдан келтирилган ва тегишли кўрикдан ўтказилмаган қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари нафақат республикамизнинг ўсимликлар оламига, балки юртдошларимиз саломатлигига ҳам зиён етказиши мумкин.

Яқинда республикамизга қўшни давлатдан импорт қилинган салкам 148 тонна олмаларни “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида божхона кўригидан ўтказиш давомида навбатдаги божхона қонунчилиги бузилиши ҳолати фош қилинди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан аниқланган мазкур ҳолатда ушбу олмаларнинг экспорт божхона декларацияси мавжуд эмаслиги, товарнинг келиб чиқиш сертификати шубҳали эканлиги аниқланди.

Ушбу ҳолатда қўшни давлатдан келтирилган олмалар аслида ўша мамлакатда эмас, балки Эронда етиштирилганлиги аниқланди.
Муқаддам юртимиздан транзит тарзида чегарадош давлатга олиб ўтилган ушбу меваларни сўнгра гўёки қўшни мамлакатнинг товари сифатида қайта олиб кириш режалаштирилган.

Бу орқали юк эгалари божхона тўловларидан 657 млн. сўмлик имтиёзларни қўлга киритмоқчи бўлишган.
Мазкур ҳолатда ноқонуний йўллар билан олиб киришда тўхтатиб қолинган олмаларнинг умумий қиймати 1 млрд. 249 млн. сўмни ташкил қилмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 1
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 85
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 53
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 144
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 265
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 1
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 54
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 22
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 76
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 45
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 39
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 115
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 85
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 61
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 86
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 41
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 116
  • Бўлимлар