«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2024, 04:11
ЎЗO‘Z

Тошкентда 11 ёшли ўғил ва 8 ёшли қиз пиёниста ота-онасидан қочиб кетди

23 фев, 12:47 3 751 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда 11 ёшли ўғил ва 8 ёшли қиз пиёниста ота-онасидан қочиб кетди Тошкентда 11 ёшли ўғил ва 8 ёшли қиз пиёниста ота-онасидан қасддан қочиб кетди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Хабар беришларича, 16 февраль куни соат 04:25 да Миробод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси навбатчилик қисмига икки нафар вояга етмаган болаларнинг отаси 36 ёшли Е.А. мурожаат қилган.

У 15 февраль куни соат тахминан 08:00 да 11 ёшли ўғли ва 8 ёшли қизи уйдан чиқиб кетиб, номаълум томонга йўл олгани ва уйга қайтиб келмаганини маълум қилган. Кўрилган чоралар натижасида болалар пост-патрул хизмати ходимлари томонидан топилиб, уйига қайтарилган.

«Аммо кейинчалик болалар уйдан қасддан қочиб, спиртли ичимликларга ружу қўйган ота-онасидан қўшни уйнинг томида яшириниши маълум бўлди», — дейилади Тошкент шаҳар ИИББ ахборотида. Ушбу ҳолат бўйича текширув олиб борилиб, қўшниларнинг фикрлари ўрганилган.

Қайд этишларича, ҳозирда Е.А. ва унинг турмуш ўртоғининг ота-оналик ҳуқуқини чеклаш масаласини ҳал қилиш бўйича ҳужжатлар тўплами тайёрланмоқда. Болалар эса суд қарори чиққунича ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказига жойлаштирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди 09 мая, 00:52 40
  • Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида нутқ сўзлади 09 мая, 00:09 38
  • Ўзбекистон муфтийсига янги ўринбосар тайинланди 08 мая, 23:20 79
  • Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди 08 мая, 22:09 161
  • АҚШ элчиси: “Ўзбекистон президенти ақл бовар қилмайдиган ишларни амалга оширди” 08 мая, 21:21 169
  • Ижтимоий-гуманитар йўналишларда квоталар қисқартирилади 08 мая, 17:30 78
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди 09 мая, 00:52 40
  • Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида нутқ сўзлади 09 мая, 00:09 38
  • Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар 08 мая, 23:43 54
  • Суперлигада апрель ойининг энг яхшиси бўлишга номзодлар 08 мая, 23:22 52
  • Ўзбекистон муфтийсига янги ўринбосар тайинланди 08 мая, 23:20 79
  • Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди 08 мая, 23:07 112
  • Ҳиндистонда фуқароларни Украинадаги урушга жалб қилишга уринган тўрт киши ҳибсга олинди 08 мая, 22:57 50
  • ЎФА раҳбарияти Германия ёшлар футболи мураббийи билан учрашди 08 мая, 22:53 29
  • Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим" 08 мая, 22:35 89
  • Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди 08 мая, 22:09 161
  • Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди 08 мая, 21:52 61
  • Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият" 08 мая, 21:37 69
  • Бўлимлар