«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 13:55
ЎЗO‘Z

Журналистларнинг очиқ суд мажлисларида эркин қатнашиши ва ахборот олишига доир меъёрлар маъқулланди

23 фев, 11:50 2 501 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Журналистларнинг очиқ суд мажлисларида эркин қатнашиши ва ахборот олишига доир меъёрлар маъқулланди Фото: aoka.uz
21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, Олий суд судьялари, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбар ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги Пленум қарори лойиҳасининг муҳокамаси ўтказилди.

Лойиҳада оммавий ахборот воситалари вакилларини очиқ суд мажлисларида эркин қатнашиши ва ахборот олишлари, бунинг учун судлар зарур шароит яратиши, иш ёпиқ суд мажлисида муҳокама қилиниши тўғрисидаги маълумот ҳамма учун очиқ бўлиши, ёпиқ суд ўтказилишининг асослари аниқ кўрсатилиши каби бир қанча демократик меъёрлар қатнашчилар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Лекин қарорнинг 14-бандидаги жиноят, маъмурий, иқтисодий ишни, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги очиқ суд процессини фототасвирга олиш, аудио-видео ёзувни амалга оширишга фақат судга раислик қилувчи рухсати билан йўл қўйилиши, ОАВ вакиллари эса стенограмма ва ёзма қайдларни олиб бориш билан кифояланиши масаласида Агентлик ўзининг тегишли таклиф ва мулоҳазаларини маълум қилди.

Унга кўра, журналист суд процесси билан ҳамоҳанг тарзда ёзма қайдларни амалга оширишга улгурмаслиги оқибатида маълумотларни тўлиқ ёзиб олмай нотўғри хабар тарқатиб қўйиши мумкинлиги, аудиоёзув ёрдамида материал тайёрлаш осон ва қулай бўлиши сабабли очиқ суд процессида (фуқаролик ишлари истисно) аудиоёзувни амалга оширишига эркинлик бериш кераклиги баён қилинди.

Мулоқот давомида Агентлик томонидан Россия, Беларусь ва бошқа хорижий давлатларда юқорида таъкидланган масалалар қонун ҳужжати билан тартибга солингани билдирилиб, судларнинг ошкоралигини таъминлашда навбатдаги қадам сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташаббуси билан ошкораликни мақсад қилган қонун лойиҳаси тайёрланиши таклифи илгари сурилди.

Йиғилиш сўнгида асослантирилган таклиф ва эътирозлар инобатга олинган ҳолда “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги Пленум қарори лойиҳаси асос сифатида қабул қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 1
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 0
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 60
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 36
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 65
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 88
  • Сўнгги янгиликлар
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 0
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 0
  • Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади 06 мая, 11:50 1
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 60
  • Россия ташқи ишлар вазири Макронни Наполеон ва Гитлер билан солиштирди 06 мая, 11:00 43
  • Тадқиқот: дунёда антисемитизм тўлқини кузатилмоқда 06 мая, 10:36 31
  • Си Жинпинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Париж билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди 06 мая, 09:45 57
  • Оқ уй Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишини тахмин қилмоқда 06 мая, 09:41 67
  • АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди 06 мая, 08:26 39
  • Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади 06 мая, 08:21 34
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 98
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 216
  • Бўлимлар