«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 18:30
ЎЗO‘Z

«Мен ҳам отамнинг севимли қизиман!»

20 фев, 08:43 4 118 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Мен ҳам отамнинг севимли қизиман!» Синглимни турмушга берганимизга уч ой бўлди. Тўйни ўтказиб уйга қайтаётганимизда отам кўзларида ёш билан дедилар:
- Қизни узатиш ўғилни уйлантиришдан фарқ қилар экан. Ўғлингни уйлантирганингда ўзингни зиёда бўлгандек ҳис қилар экансан. Қизингни узатганингда эса бир парчанг камайганини ҳис қилар экансан.

Отамнинг бу гаплари қулоғим остида жаранглайди. Қачон унутсам бир воқеа содир бўлиб уни менга эслатади.

Бир неча кун олдин бир узук кўрдим. Унда "Аввал сени мен яхши кўрганман" деб ёзилган эди. Сир эмас, мен кўзига араб хати ёзилган узукларни яхши кўраман. Ўша жумлаларнинг сирини, унинг ортидаги қиссани билгим келаверади.

Муҳими узукда "Аввал сени мен яхши кўрганман" деб ёзилган ва бу узук ота томонидан қизининг никоҳ тўйида қизга совға қилинган эди.
Бу менга отамнинг юқоридаги гапларини эслатди. Бир парчам узиладиган кунни эслаб қизларимга қарайман.

Узук қиссасидан узилиб бўлишим билан бир хабар ўқидим. Американинг Виржиния штатида яшовчи 44 ёшли бир ота ҳар куни бир дастрўмолга одоб ва ахлоққа ундовчи бир жумла ёзиб қизи мактабда овқатланадиган қутичага солиб қўйишга одатланади.

Бир куни ота аҳволи оғирлашаётганини ҳис қилади. Шифокорга борса унга саратон ташхисини қўйиб саноқли умри қолганини айтишади. Шунда у қолган умрини ғанимат билиб қизи учун саккиз юзта рисола битади. Уларни хотинига бериб ўрта мактабни битиргунича ҳар куни биттадан қизининг сумкасига солиб қўйишини васият қилади.

Дарҳақиқат, ота вафот қилди, аммо қизига битган рисолалари ёдгорлик бўлиб қолди.

Тўғри, оналарнинг фарзандларига бўлган меҳрларини шоирлар куйлашади, адиблар ёзишади. Оналар ҳақиқатда ҳақли бу мақтовларга. Олдингилар шундай дейишар эди. Биз ҳам уларга тобемиз бу мавзуда.

Аммо оталарга қани таъриф? Қаламлар уларга одатда қиё боқмайди. Чунки улар эркакда. Эркак аёлга нисбатан чидамли ва ҳисларини яширишга куч топа оладиганроқ бўлади. Фақатгина ошкор муҳаббатнигина кўра оладиганлар сўқирлардир.

Отанинг қизига бўлган муҳаббатини Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам бундан 1400 йил аввал минбардан туриб эълон қилиб қўйганлар:
"Қизим менинг бир парчам. Уни нотинч қилган мени нотинч қилибди. Унга азият берган менга азият берибди".

Бир эр хотинига азият беришга одатланган эди. Аммо қизчасини эркалар, уни жуда яхши кўрар, у билан ўйнар эди. Хотини унга:
- Уни турмушга берганингиздан кейин эри уни хорласа нима қиласиз?- деди.
Эр:
- Уни ўлдираман, деди.
Шунда хотин:
- Мени ҳам отам яхши кўрадилар. Мен ҳам севадиган отанинг қизиман, деди.

Манба: Azonauz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 15
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 28
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 161
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 309
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 93
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 0
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 29
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 25
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 15
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 86
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 28
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 159
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 297
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 73
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 44
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 60
  • Бўлимлар