«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 17:03
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда туризм шаҳарчаси пайдо бўлиши мумкин

18 фев, 18:32 3 140 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда туризм шаҳарчаси пайдо бўлиши мумкин Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси
Тошкентдаги Wyndham меҳмонхонасида «Ўзбекистонда туризм ҳудудларини режалаштириш ва Туркия тажрибаси» мавзусидаги амалий семинар ўтказилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан ўтказилган ушбу тадбирда Туркия Маданият ва туризм вазирлиги мутасаддилари, Туркия мустақил меъморлар уюшмаси раҳбарияти иштирок этди.

Семинар доирасида қатор ялпи сессиялар ўтказилиб, уларда Туризмни ривожлантириш қўмитаси ҳамда «Қишлоққурилишлойиҳа» институти мутахассислари мамлакатда йўлбўйи туризм инфратузилма объектлари лойиҳаларига тўхталди.

Тадбирда қўмитанинг Туркиядан жалб қилинган хорижий маслаҳатчиси Содиқ Бадак ҳам иштирок этиб, «Ўзбекистонда туризм ҳудудларини режалаштириш ва тематик туризм шаҳарчаси намунаси» мавзусида тақдимот қилди.

«Ўзбекистонда маданий, гастрономик, тиббиёт, эко, агротуризм ва туризмнинг бошқа турларини ривожлантириш учун жуда катта имкониятлар мавжуд. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, сайёҳлар эътиборини тортишда тематика муҳим аҳамият касб этади. Биз туризм ҳудудларини ривожлантириш учун уларга муайян мавзуларни юклашимиз керак бўлади. Мазкур лойиҳамизда ўзбек халқининг узоқ йиллик тарихи, маданияти, этнографияси, анъана ва қадриятларини ўзида акс эттирувчи тематик туризм шаҳарчаси ғоясини илгари сурдик», — деди Содиқ Бадак.

Иккинчи сессияда Туркия Маданият ва туризм вазирлиги бошқарма бошлиғи Танер Пири ва бўлим бошлиғи Мустафо Ўздемир вазирликнинг туризм ҳудудларини режалаштириш ва инвесторлар учун ер майдонларини ажратиш фаолияти бўйича тақдимот қилди ҳамда Туркиянинг туризм соҳасида эришган ютуқларига тўхталиб ўтди.

«Ўтган асрнинг 70 йиллари охирида 300 минг сайёҳ қабул қила олган Туркиядан 2019 йилда қарийб 52 миллион сайёҳга юқори даражали хизмат кўрсата олган Туркия ўртасида 40 йиллик тажриба бор. Бу тажриба замирида тўғри режлаштириш ва лойиҳалаштириш концепцияси ётади. Туризм ҳамма жойда ҳам ривожланавермайди, энг аввало, туризм салоҳиятига эга бўлган ҳудудни тўғри танлай билиш лозим. Шунчаки, шаҳарнинг бир четида меҳмонхона қуриш, ресторан очиш ёки савдо шохобчаси барпо этиш билан туризм ривожланиб қолмайди. Концепцияси ва режа-лойиҳаси ишлаб чиқилган ҳудудлардагина комплекс туристик хизмат маданияти шаклланади», — дея таъкидлади Танер Пири.

Семинарнинг иккинчи кунида Туризмни ривожлантириш қўмитаси ходимлари томонидан лойиҳалаштирилаётган туризм зоналари жойига бориб ўрганилди. Тошкент вилоятидаги туризм зоналари бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар туркиялик мутахассислар томонидан юксак баҳоланди. Тадбир якунига кўра, туркиялик экспертлар билан лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 40
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 233
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 190
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 252
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 1
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 15
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 6
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 49
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 40
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 60
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 129
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 43
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 39
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 63
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 185
  • Бўлимлар