«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 15:15
ЎЗO‘Z

«Чорсу» меҳмонхонасини БАА компанияси қанчага сотиб олди?​

18 фев, 15:45 4 129 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Чорсу» меҳмонхонасини БАА компанияси қанчага сотиб олди?​ Тошкентдаги “Чорсу” меҳмонхонаси 16,9 миллиард сўмга сотилди. Бу ҳақда “E-ijro auksion” маълумотларига таяниб, Spot хабар берди.
Активларни сотиб олган харидор икки йил ичида камида 25 миллион доллар пул тикиши ва 150 та янги иш ўринларини яратиши керак. Меҳмонхона камида уч юлдузлига айланиши лозим.

Шунингдек, меҳмонхонанинг янги эгаси 10 йил давомида асосий фаолият турини (меҳмонхона хизмати) сақлаб қолиши керак. Меҳмонхона комплексининг бир қисмига (умумий майдоннинг 50 фоизидан ошмаган) бизнес-марказ хизматларини кўрсатишга рухсат этилади. Агарда бинони бузиб ташлаш режалаштирилса, янги дизайн оригиналига мос келиши керак.

10 соатдан ортиқ давом этган аукционда штаб-квартираси БААда жойлашган Ittihad International Investment LLC компанияси 16,9 миллиард сўм билан ғолиб бўлди.
Fajr Mustaqbal General Trading LLC компания эса 16,8 миллиард сўм таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, 12 йилдан буён вайрона аҳволда бўлган “Чорсу” меҳмонхонаси 2019 йили ишга туширилиши ҳақида ўтган йилнинг май ойида хабар берилганди. “Чорсу” меҳмонхонасини реконструкция қилиш ишлари билан туркиялик инвестор Ахмет Демир шуғулланаётгани ҳақида хабар тарқалган эди. Кейинроқ Ахмет Демир меҳмонхонани реконструкция қилиш ишлари суст кетишида Тошкент шаҳар ҳокимлигини айблаган, туркиялик ишбилармоннинг мазкур эътирозларига Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари жавоб қайтарганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 43
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 44
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 134
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 263
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 76
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 1
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 0
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 1
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 7
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 7
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 41
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 42
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 26
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 38
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 26
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 74
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 44
  • Бўлимлар