«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 04:00
ЎЗO‘Z

Педагогик таълимнинг 6та йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил бўлади

17 фев, 10:38 4 751 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Педагогик таълимнинг 6та йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил бўлади Педагогик таълимнинг 6та йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил қилиб белгиланади. Бу ҳақда Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган.

Қайд этилишича, 2020 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
- 2020/2021 ўқув йилидан педагогик таълимнинг 6 та йўналиши бўйича ўқиш муддатини 3 йил қилиб белгилаш;
- олий таълим муассасаларининг ҳудудлардаги педагогик таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва айрим филиаллари негизида Педагогика институтлари фаолиятини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Масъуллар - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги.
Шунингдек, олий таълим муассасаларини нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда трансформация қилиш мўлжалланган.

2020 йил 1 июнга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланади. Лойиҳада:
- камида 5 та олий таълим муассасасини конкурс асосида танлаб, нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда уларни трансформация қилишни бошлаш;
- мазкур жараёнга хорижий молия институтларининг грантларини жалб қилиш назарда тутилади.

Масъуллар - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 19
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 75
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 82
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 34
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 162
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 60
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 92
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 19
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 43
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 53
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 76
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 37
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 267
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 75
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 70
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 82
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 122
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 34
  • Бўлимлар