«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 01:32
ЎЗO‘Z

Сайёр судда судья ва ҳокимлик вакили «калла уриштирди»!

15 фев, 15:44 3 545 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сайёр судда судья ва ҳокимлик вакили «калла уриштирди»! Кейинги пайтларда судлар фаолиятига оид ҳисоботларда ишларнинг қанчаси сайёр суд мажлисларида кўрилаётгани алоҳида қайд этилмоқда.
Яхши. Гап йўқ.

Негаки, сайёр суд мажлисларининг аҳамияти кичкина эмас. Аввало, томонларнинг оворагарчилиги олди олинади. Иккинчидан, «иши» жамоатчилик гувоҳчилигида кўриб чиқилаётган шахс яна бирор қилмишга қўл уриши эҳтимоли янаям пасаяди. Қолаверса, сайёр суд маълум маънода ҳуқуқий дарс ҳам ҳисобланади. Зеро, сайёр судда кўриб чиқилаётган масала ёки низо бошқалар сабоқ чиқариши учун саҳналаштирилмаган манзара-да.

Муддаога ўтсак. Кеча ўттиздан зиёд фермерларнинг пахтачилик кластери – «Марҳаматтекстил» МЧЖга нисбатан асосий қарз ва асоссиз харажатларни (?!) ундириш билан боғлиқ даъвоси Асака туманлараро иқтисодий суди томонидан (судья С. Ҳусанов) сайёр суд мажлисида кўриб чиқила бошланди. Марҳамат тумани ҳокимлиги биносида ўтказилган мазкур суд мажлисида бир гуруҳ фермерларнинг илтимосига биноан айни жумлалар муаллифи ҳам иштирок этди.

Аввал-бошданоқ айтмоқ жоиз: ҳозир гап низо тафсилотларига дохил эмас. Бу алоҳида мавзу.
Ҳозир гап сайёр суд мажлисининг айрим нуқталари ҳақида.

Алқисса, суд мажлиси бошланди. Томонларга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди. Сўнг томонларга сўз берилди...
Орадан ярим соатча фурсат ўтгач, жавобгар томон – кластер вакили гап орасида судьяга юзланди: «Раҳбаримиз келганди, кирсалар майлими?»

«Кирсин, ҳай!»
Барчанинг хаёли бўлинди. Эшик икки-уч бор очилиб-ёпилди. Аммо ҳадеганда кластер раҳбарининг қораси кўринавермади.

Суд давом этди. Бироқ беш дақиқа ўтар-ўтмас бояги савол такрорланди: «Раҳбаримиз...»
Судья «Кирсин...» дея беозоргина ишора қилди. Яна хаёл бўлинди, айтилаётган гапларга тушов тушди. Бироқ суд мажлисининг «белига тепаётган» кластер раҳбари қорасини кўрсатса, қани?!

Эътиборлисики, судья танаффус эълон қилгани йўқ. Шунга қарамай, «кутиш паузаси» чўзилди-ей... Зал тўла одам. Безовталик бошланди.
Иложсиз суд мажлиси давом эттирилди.

Орадан чамаси ўн дақиқалар вақт ўтгач, тағин эшик очилиб, энди остонада Марҳамат тумани ҳокимлигининг бўлим бошлиқларидан бири кўринди. У иштирокчиларга қарата «Ҳорманглар!» деди-да, тўппа-тўғри судьянинг қаршисига келди (худдики суд мажлисига эмас, чойхонадаги ошхўрликка келган одамдай!). Икки қўллаб кўришди. Хўшлашиш жараёнида томонлар енгилгина бош уриштириб ҳам олишди! (Ана манзара-ю мана манзара!)

Сўнг ҳокимлик вакили судьядан сўради: «Ҳокимнинг қишлоқ хўжалиги бўйича вакили билан кластер раҳбари келишган экан, киришса бўладими?»
(«Вой-дод!» деворишдан аранг ўзини тийди айримлар!)

Судья: «Майли, киришсин!» деганидан кейингина (меҳмонлар кириб жойлашиб олишлари учун) танаффус эълон қилди.
Ниҳоят, ҳокимлик вакилига қўшилиб, интиқиб кутилган кластер бошқарувчиси кириб келди. Уларнинг пойига поёндоз тўшалмади, холос...

Суд мажлиси келган жойидан давом эттирилди...
Шу нуқтада манзаралар баёнини тўхтатиб, асосий гапга ўтсак.

Сайёр суд мажлиси - дуч келган одам хоҳлаган пайтда кириб келадиган машварат эмас. Суд мажлиси ўтказилишига оид тартиб-таомиллар ўша-ўша, унга сайёр судларда ҳам риоя этилиши шарт. Шунга қарамай, кечаги сайёр судда ўзгача манзара денг: гоҳ кластер раҳбари интизор кутилса, гоҳ ҳокимлик вакили тўғри кириб келиб, судья билан «калла уриштиради»... Бу нима, ҳокимлик вакилининг фермерларга қарата: «ўв, ҳуқуқини билган донолар, кўриб қўйинглар, сизлар кўзига мўлтираб турган судья билан биз шунақа қип кўришамиз, хулоса чиқараверинглар!» деганими ё?

Сайёр суд мажлиси - карвонсаройдаги машварат эмас, ахир?!

Нурилло НЎЪМОНОВ




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 36
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 47
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 0
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 0
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 46
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 20
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 63
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 54
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 90
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 266
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 21
  • Бўлимлар