«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 01:45
ЎЗO‘Z

«Lacetti» эшак эмас, бироқ...

15 фев, 11:23 4 097 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Lacetti» эшак эмас, бироқ... Аввал ҳолатни очиқласак. Жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг ҳукмига кўра, фуқаро Б.Т. базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 150 баравари, яъни 33 млн. 450 минг сўм жарима жазосига мустаҳиқ этилганди.

Ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси (МИБ) Избоскан туман бўлимига тушгач, осонгина амалга оширилгандир, дерсиз? Ҳар ҳолда, суд уни озодликдан маҳрум этиш ёки озодликни чеклаш ёинки ахлоқ тузатиш ишларига «кесмай» жарима жазосини раво кўрибди...

Э, қаёқда?! Жарима белгиланган муддатда тўланмагач, давлат ижрочиси енг шимариб ишга тушишга мажбур бўлди. Суриштирсаки, Б.Т.га тегишли «Lacetti» русумли машина бор экан. Шартта қидирувга берилди. Машинани топиш ҳам хамирдан қил суғургандек осон кечмадику-я, аммо дараги чиқиб, барибир «жарима майдони»га олиб кирилди.

Қарздор қарасаки, иш чатоқ. Ана-мана машина онлайн савдога қўйилгач, «эгасини топиб кетиши» мумкин. У нима қилди? Тегишли жаримани тўлаб, машинасини олиб чиқиб кетди.

Энди сарлавҳага қайтсак: «Lacetti» эшак эмас, тўғри. Бироқ қарздорнинг қилиғи эшоним деб, эшагидан айрилишни хоҳламаган муриднинг қилиғини эслатди-да.

Бор гап шу.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 84
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 30
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 178
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 244
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 23
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 51
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 84
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар