«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 14:48
ЎЗO‘Z

Жиззахлик ҳайдовчи ЙҲХБ ходимига пора бераётган вақтида қўлга олинди

13 фев, 17:18 3 316 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жиззахлик ҳайдовчи ЙҲХБ ходимига пора бераётган вақтида қўлга олинди Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида яшовчи О.Б. бошқарувидаги “Эпика” русумли транспорт воситаси ўрнатилган тартибда тўхтатилиб кўздан кечирилди. Ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз ҳаракатланганлиги, автомашинада чигитланмаган пахта хом-ашёсини олиб кетаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

ИИБ ЙҲХБ бошлиғи А.Товбоев томонидан ҳайдовчи О.Б.га нисбатан белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган. Ҳайдовчи О.Б. туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи А.Товбаевга пахта хом-ашёсини ўрнатилган тартибда расмийлаштирмаслик ва транспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига 500 минг сўм пулларни пора тариқасида таклиф этган.

Ходимнинг билдиргисига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ҳайдовчи О.Б. туман ЙҲХБ бошлиғи О.Товбоевга 500 минг сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтда қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Мирзачўл тумани прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 42
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 44
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 134
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 263
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 76
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 6
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 7
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 41
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 42
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 26
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 38
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 24
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 74
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 44
  • UFC Vegas 91. Ўзбекистонлик Богдан Гусков америкалик жангчини нокаутга учратди (видео) 28 апр, 10:49 75
  • Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, IBA Asia камарини қўлга киритди 28 апр, 10:43 24
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 63
  • Бўлимлар