«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 15:59
ЎЗO‘Z

Тошкентда қўлида пичоқ билан аёл кишини қувиб бораётган шахс қўлга олинди

06 фев, 19:10 3 895 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда қўлида пичоқ билан аёл кишини қувиб бораётган шахс қўлга олинди Тошкентнинг Юнусобод туманида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси номаълум шахс қўлида пичоқ билан аёл кишини қувиб келаётганини кўрган ва кўнгилсизликни олдини олиш учун ошиққан.
Номаълум эркак аёлга етганда Миллий гвардия хизматчиси жабрланувчини уни қўлидан ажратиб олган. Тартиббузар шу заҳоти қочиб кетган.

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси А.Х. шу ҳудуддаги пост-патрул экипажига ҳолат юзасидан хабар бергач, тартиббузар ортидан экипаж қувиб тўхтатилган. Фуқародан қўлидаги пичоқни ташлаш талаб қилинганида, у талабни бажармасдан, ҳақорат қилиб, уларни ўзига яқинлаштирмаслик учун тош ва бошқа қўлига илинган нарсаларни ота бошлаган. Фуқаро уни ушлаш вақтида ички ишлар ходимининг оёғига пичоқ санчиб олгач, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Ё.Ф. резина таёқни ишлатишга мажбур бўлган. Сўнг тартиббузарнинг қўлидаги пичоқни тортиб олиб, қўлига кишан солган. Қўлга олинган шахс Юнусобод туман ИИБ бўлимига топширилган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида фуқаролар Шайхонтоҳур туманида яшовчи эр-хотин С.Н. ва С.А. эканлиги, эри маст ҳолда ўзаро жанжаллашиб, шу ҳолат юзага келганлиги маълум бўлган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 0
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 2
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 5
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 221
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 41
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 72
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 0
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 0
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 0
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 0
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 2
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 5
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 42
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 58
  • Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади 06 мая, 11:50 41
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 221
  • Россия ташқи ишлар вазири Макронни Наполеон ва Гитлер билан солиштирди 06 мая, 11:00 124
  • Тадқиқот: дунёда антисемитизм тўлқини кузатилмоқда 06 мая, 10:36 62
  • Бўлимлар