«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 18:07
ЎЗO‘Z

Ухандан олиб келинадиган ватандошлар уйларига жўнатилмайди

04 фев, 13:50 3 798 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ухандан олиб келинадиган ватандошлар уйларига жўнатилмайди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 январдаги фармойишига асосан коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси тузилган эди.

Махсус комиссиянинг жорий йил 3 февраль куни ўтказилган навбатдаги йиғилишида келгусидаги долзарб вазифалар атрофлича муҳокама қилинди. Бу ҳақда "Янги Ўзбекистон" газетаси хабар берди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон фуқароларини Ухан шаҳри ва Хитойнинг бошқа ҳудудларидан олиб келиш учун чартер рейслар ташкил этилди. Ушбу чартер рейсларнинг дастлабкиси 4-5 февраль кунлари амалга оширилади.

Мазкур самолётларда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси буюртмасига асосан мамлакатда қолиб, фаолиятини давом эттириш истагини билдирган ҳамюртларимизга зарур антисептик ва дезинфекция воситалари етказилади ҳамда бепул берилади.

Хитойдан ватандошларни олиб келиш жараёнида барча санитария-эпидемиология талабларига қатьий риоя қилинади, йўловчиларнинг ҳар бири шифокорлар назорати остида бўлади.

Коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, қулай санитария-эпидемиологик ҳолатни таъминлаш ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида Хитойдан олиб келинадиган ватандошларимиз Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тайёрланган махсус тиббиёт муассасасига жойлаштирилади.

Мазкур муассасалар тўлиқ карантин талаблари асосида жиҳозланган. Хусусан, коронавирус диагностикаси воситаларининг зарур захиралари яратилган, керакли дори ҳамда дезинфекция воситалари, ускуналар, сарфлаш материаллари, шунингдек, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган. Соҳанинг етук мутахассислари томонидан Ухан шаҳри ва Хитойнинг бошқа ҳудудларидан олиб келинган фуқаролар алоҳида назорат остида бўлиб, мунтазам тиббий текширувлардан ўтказилади.

Шунингдек, мазкур тиббиёт муассасаларида барча керакли маиший воситалар ва зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосан, коронавирус инкубацияси даврини ҳисобга олган ҳолда, Ухан шаҳри ва Хитойнинг бошқа ҳудудларидан олиб келинадиган ўзбекистонликлар икки ҳафта давомида карантин остида сақланади. Ушбу вақт давомида уларнинг оила-аъзолари билан учрашиши таъқиқланади. Яқинлари билан фақат махсус телефон алоқаси орқали мулоқот қилиши мумкин бўлади.

Комиссия йиғилишида тегишли вазирлик ва идораларга ушбу вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан топшириқлар берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови бошланди 30 апр, 16:27 24
  • Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди 30 апр, 16:05 8
  • Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди 30 апр, 15:15 44
  • Тошкент вилоятида икки йигит такси ҳайдовчисининг жонига қасд қилмоқчи бўлди 30 апр, 14:49 111
  • Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиллар олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин 30 апр, 13:10 83
  • Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди 30 апр, 12:33 90
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади 30 апр, 17:39 0
  • Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов клуби ихтиёрига қайтди 30 апр, 17:21 3
  • НАТО раҳбари: “Украинага берган ваъдамизни бажармадик” 30 апр, 17:00 33
  • Абдуқодир Ҳусанов Осиё Кубоги финалида Ўзбекистон термасига ёрдам бера олмайди 30 апр, 16:46 46
  • Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови бошланди 30 апр, 16:27 24
  • Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди 30 апр, 16:05 8
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 55
  • Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди 30 апр, 15:15 44
  • Тошкент вилоятида икки йигит такси ҳайдовчисининг жонига қасд қилмоқчи бўлди 30 апр, 14:49 111
  • АҚШда МХА собиқ ходими Россия фойдасига жосуслик қилгани учун 21 йилга қамалди 30 апр, 14:37 46
  • Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиллар олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин 30 апр, 13:10 83
  • Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди 30 апр, 12:33 90
  • Бўлимлар