«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 04:31
ЎЗO‘Z

Маҳаллаларда «томорқа хизматлари» ташкил қилинади

03 фев, 11:30 4 254 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Маҳаллаларда «томорқа хизматлари» ташкил қилинади Фото: yandex.com
“Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, ташқи бозор талаблари асосида маҳаллалар экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилади.

“Томорқа хизмати” МЧЖлар маҳаллаларга бириктирилган ҳолда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига шартнома асосида уруғлар, кўчатлар ва бошқа зарур моддий ресурслар етказиб берилади.

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари “Томорқа хизмати” МЧЖлар томонидан белгиланган тартибда сотиб олинади, уларнинг экспорт қилиниши ташкил этилади.

Шунингдек, ушбу маҳсулотларнинг реализация ва экспорт қилинишида Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилади.

Қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида баҳорги (эртаки) қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари тасдиқланди.

Шунингдек, ушбу экинларни экиш, моддий-техник ресурсларини етказиб бериш ва етиштирилган маҳсулотларни сотиб олишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Унга кўра, имконияти чекланган ва кам таъминланган томорқа ер эгалари, шунингдек иш билан банд бўлмаган аҳолининг рўйхати шакллантирилади, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли чоралар белгиланади.

Томорқадан самарасиз фойдаланган томорқа ер эгаларига кўмаклашувчи ташаббускор фермер хўжаликлари бириктирилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 33
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 42
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 39
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 119
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 151
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 94
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 45
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 109
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 26
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 55
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 94
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 91
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 124
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 56
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 95
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 77
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 33
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 61
  • Бўлимлар