«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 14:57
ЎЗO‘Z

Бош прокурор: Долларга “ер сотиб” қўлга тушган амалдорлар ҳақида

01 фев, 20:01 4 022 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бош прокурор: Долларга “ер сотиб” қўлга тушган амалдорлар ҳақида 1 февраль куни Бош прокуратурада Ер майдонларидан ноқонуний фойдаланиш ва эгаллаб олишнинг олдини олиш бўйича Республика комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда қишлоқ хўжалиги, айниқса, суғориладиган экин ерларининг ажратилиши ва фойдаланилиши аҳволи ҳамда соҳада қонунийликни таъминлашга доир масалалар муҳокама қилинди. Комиссия йиғилишида Бош прокурор Н.Йўлдошев кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.

Бош прокурор сўнгги икки йилда ер сотиш, талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 473 та жиноят иши қўзғатилиб, 543 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Бу жиноятларнинг 71 тасини порахўрлик, 354 тасини фирибгарлик, 37 тасини сохтакорлик каби қилмишлар ташкил этишини маълум қилди.

Бу даврда 295 нафар мансабдор шахс ер қонунчилигини бузиш билан боғлиқ жиноятларни содир қилганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилганлиги, уларнинг 119 нафари ёки 40 фоизини ер кадастри ходимлари ташкил этиши қаттиқ танқид қилинди.

Мисол учун, Булоқбоши туман ер ресурслари ва кадастр бўлими бошлиғи фуқаро У.га 4 сотих ерни уй-жой қуриш учун ажратиб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олганда жиноят устида ушланган.

Муборак туман бўлими мутахассиси фуқаро Э.га иссиқхона қуриш учун ер ажратишни ваъда қилиб, 14 минг АҚШ доллари олганлиги учун суд ҳукми билан етти йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Қўмитанинг фаолияти фақат кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришдан иборат “Ермулккадастр” корхонаси ходимлари ҳам бундай суиистеъмолчиликларга берилганлиги ҳам кўрсатилди.

Масалан, Андижон шаҳар “Ермулккадастр” раҳбари фуқаро Қ.га 4 сотих ер ажратишни ваъда қилиб, 10 минг АҚШ доллари олганлиги учун суд ҳукми билан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Олтиариқ туман “Ермулккадастр” мутахассиси фуқаро Н.га 5 гектар ерни боғ ташкил этиш учун ажратиб бериш эвазига 22 минг АҚШ доллари ва 28 млн. сўм олган вақтида жиноят устида ушланган.

Ўтган икки йилда ҳокимликларнинг 23 нафар, архитектура ва қурилиш идораларининг 14 нафар ходимлари ер билан боғлиқ жиноятлари учун жавобгарликка тортилган.

Мисол учун, Арнасой тумани ҳокимининг ўринбосари тадбиркорга паррандачилик комплекси учун ер ажратиш эвазига 13 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 3 минг АҚШ долларини олганда қўлга олинган.

Ер ажратиш эвазига Урганч тумани ҳокими ўринбосари 5 млн. сўм, Хива шаҳри ҳокими ўринбосари 2 минг АҚШ доллари, Чуст тумани ҳокими ўринбосари 2.000, Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари 6.000, Навбаҳор тумани ҳокимининг ўринбосари 11 минг АҚШ доллари пора олганлиги учун жавобгар бўлган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 0
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 32
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 226
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 187
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 247
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 1
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 4
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 23
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 14
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 24
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 119
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 25
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 55
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 44
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 32
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 46
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 62
  • Бўлимлар