«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 07:48
ЎЗO‘Z

Сирдарёда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди

01 фев, 12:53 4 974 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сирдарёда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди Фото:«Tergov.uz»
1 февраль куни тахминан соат 08:30 ларда 19 ёшли Ш.Б. ўзининг бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомашинасида «Гулистон-Зарбдор» йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётганида, бошқарувни йўқотган.

Натижада йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтиб кетиб, фуқаро 21 ёшли С.М.нинг бошқарувида бўлган «Дамас» русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган, дея хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарида.

Фото:«Tergov.uz»
Натижада «Дамас» русумли автомашина ҳайдовчиси С.М., йўловчилари 55 ёшли Ш.А., 27 ёшли Д.Э., 28 ёшли М.С.лар ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. Яна 3 нафар шахс шифохонага ётқизилган. Шунингдек 24 ёшли С.А.,га кўрсатилган тиббий ёрдамига қарамай, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодекининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 67
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 178
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 51
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 64
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 1
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 0
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 7
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 12
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 215
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 66
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 119
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Бўлимлар