«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 13:33
ЎЗO‘Z

Самарқандда қайнука келинойисини пичоқлаб ўлдирди

31 янв, 19:58 5 694 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқандда қайнука келинойисини пичоқлаб ўлдирди Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида келинойисининг ўлимига сабаб бўлган эркак ушланди, деб хабар берди «Дарё» нашри.

Жорий йилнинг 31 январь куни Нарпай туманида яшовчи Р.М. билан акасининг турмуш ўртоғи У.П. ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Р.М. ошхона пичоғи билан қуролланиб, янгасининг яшаш уйига бориб, янгаси У.П.нинг бўйин соҳасига пичоқ санчиб, уни қасддан ўлдириб воқеа жойидан яширинган.

Самарқанд вилоят прокуратураси ахборот хизматининг баёнот беришича, прокуратура ходимлари ва тергов-тезкор гуруҳ томонидан воқеа жойи кўздан кечирилганда, хонадон кўчасидаги ариқ ичидан қонга ўхшаш доғлари билан ифлосланган пичоқ ва бошқа ашёвий далиллар олинган.

Шу куни туман прокуратураси томонидан Р.М.га нисбатан Жиноят Кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилган. Р.М. ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган ҳолда ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда, жиноят иши бўйича Нарпай туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёни вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 0
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 14
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 21
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 119
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 157
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 143
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 0
  • Украина Қуролли кучлари қўмондонлари ғалабага ишонишни тўхтатишди 01 мая, 12:22 0
  • АҚШда Зеленский украиналиклардан нимани яшираётгани ошкор этилди 01 мая, 12:02 1
  • Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги музокараларни бир сўз билан таърифлади 01 мая, 11:35 11
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 14
  • Иордан дарёси Ғарбий соҳилида фаластинлик талабалар немис дипломатини тадбирдан қувиб чиқарди 01 мая, 10:53 25
  • Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади 01 мая, 10:30 37
  • Украина Қримга ATACMS ракеталари билан ҳужум қилди 01 мая, 10:11 155
  • Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 01 мая, 10:06 34
  • Грузия пойтахтида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди 01 мая, 09:13 58
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 21
  • ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди 01 мая, 09:03 45
  • Бўлимлар