«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 08:53
ЎЗO‘Z

Шерзод Қудратхўжаев коронавирусга даво топилмаётгани ҳақида фикр билдирди

31 янв, 11:54 4 046 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шерзод Қудратхўжаев коронавирусга даво топилмаётгани ҳақида фикр билдирди Фото: Халқаро пресс клуб
Халқаро пресс-клуб раиси ва Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжаев ЎзА нашрида Хитойда тарқалган коронавирус атрофидаги миш-мишларга муносабатини билдирди.

- Дунёдаги барча мавжуд нарсалар нисбий ва улар Яратганнинг қўлида... Мана, биз XXI аср, 5G, «интернет чегарасизлиги», Марсни забт этиш ва ҳаттоки инсон геномасининг таҳрири ҳақида гапиряпмиз. Мақтанамиз, кибрланамиз, ғўддаямиз, хом сут эмган бандалар ўзимизни авлиё, деб биламиз ва барчаси бизнинг қўлимизда, деб ўйлаймиз.

Лекин оддий кунларнинг бирида оддийгина бир илон оддийгина бир кўршапалакни ейди. Кейин эса ўша илоннинг ўзи Хитойнинг бир кичкина қишлоғидаги энг оддий бир ошхонада овқатланиш столида яхши пишмаган деликатесга айланади...

Уни оддий бир одам тановвул қилади, икки ҳафта ичида у нима егани эсидан чиққанида бирданига иситмалаб, бетоб бўлади. Кўп ўтмай, бедаво касалликдан ўлади. Лекин шу вақт оралиғида юзлаб одамлар билан бир ҳаводан нафас олади, мулоқотда бўлади...

Кейин аниқланишича, ўша илон касал кўр шапалакни еганида унинг ичида вирус мутация бўлиб, чала қовурилган таом истеъмоли оқибатида одам жисмини эгаллайди. Қаранг, оддий нарсалар занжири одамни ларзага солмайдими? Аслида уларни «оддий» дейишимиз соддалик эмасми?

Янги коронавирус қарийб бир ой ичида нафақат жаҳон иқтисодиётида иккинчи ўринни эгаллайдиган, триллионлаб олтин захираларига эга ва сайёрадаги энг илғор илм ва тиббиёт ходимлари яшайдиган мамлакатни, балки барчани жиддий ўйлашга мажбур қилмоқда.

Жаҳон илмий ҳамжамияти билан биргаликда ҳам касалликдан қутулиш йўлларини топишга боши қотмоқда. Коронавирус деб аталишга сабаб микроскоп остида катталаштириб кўрилганда, вирус тож, яъни коронасимон шаклга эга бўлганлиги сабабли шундай деб аталди.

Соатига кўп минглик катта шаҳарлар кириш ва чиқиш учун ёпилмоқда, ўн минглаб рейслар бекор қилинмоқда, нефть ва барча биржа котировкалар нархлари ўта катта тезлик билан тушиб кетмоқда. Ҳеч ким тахминий башорат қилолмаяпти, қачон ва қандай тугаши ҳақида маълумот бера олмаяпти.

Бу биз учун, инсоният учун яхши бир дарс, сабоқ, насиҳат бўлиши лозим. Қанчалик илмий ютуқларга эришишимизнинг ва иқтисодий қудратга эга бўлишимизнинг аҳамияти йўқ.

Яратган Эгам бизни ҳар қандай вақтда ожизлигимизни эслатиб қўяди ва бунинг учун битта оддий кўршапалак ва илоннинг ўзи етарли бўлди. Ҳаттоки, бундан-да кичикроқ нарсанинг ўзи ҳам етади», - дейди Шерзод Қудратхўжаев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 2
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 58
  • Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди 06 мая, 22:00 79
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 27
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 213
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 90
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой, Франция ва Европа Иттифоқи етакчилари Исроилдан Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилди 07 мая, 07:25 1
  • Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди 07 мая, 06:58 21
  • ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни қабул қилди 07 мая, 06:30 39
  • Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз! 07 мая, 06:00 93
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 58
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 87
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 26
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 276
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 117
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 69
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 108
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 238
  • Бўлимлар