«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 17:17
ЎЗO‘Z

Тошкентда Буюк Британиянинг янги университети очилиши мумкин

30 янв, 19:02 2 748 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда Буюк Британиянинг янги университети очилиши мумкин Бугун, 30 январь куни Ўзбекистонда юридик таълимни ривожлантириш, Тошкентда Халқаро ҳуқуқ университетини ташкил қилиш, инглиз ҳуқуқини татбиқ қилиш, юридик таълимни халқаро стандартларга тенглаштириш мақсадида Буюк Британиянинг Ҳуқуқ университети ва Тошкент юридик университети вакиллари иштирокида конференция бўлиб ўтди.

«Бу конференция инглиз ҳуқуқини Ўзбекистонда қўллаш амалиётига бағишланади. Дунёда турли хил ҳуқуқий тизимлар мавжуд. Айнан инглиз ҳуқуқий тизимини жорий қилсак, инвесторларнинг оқими, тадбиркорлик соҳасининг ривожланиши ва иқтисодиётнинг ўсиши каби ютуқларга эришишимиз мумкин. Чунки бу йўналишда фақат шу соҳалардаги ҳуқуқ бўйича таълим берилади ва ўргатилади», дейди юридик фанлари доктори, Адлия вазирлигининг юристлар малакасини ошириш кафедра мудири Лола Саидова.

Адлия вазири ўринбосари, Тошкент давлат юридик университетининг ректори Раҳим Ҳакимовнинг сўзларига кўра, янги очилиши мумкин бўлган университет Буюк Британиянинг Халқаро ҳуқуқ университети (University of Law – ULaw)нинг филиали ҳисобланади. Дастлабки йили квоталар сони 400та бўлади, кейинги йилларда бу кўрсаткич 2000тага етказилади. Ўқитиш тизимида халқаро савдо ҳуқуқи, халқаро тижорат ҳуқуқи, халқаро арбитраж ҳуқуқи факультетлари очилади ва шу йўналишда ўқитилади. Ўқиш бакалавр йўналишида 4 йил давом этади, университет битирувчиларига Ўзбекистонда ҳамда хорижда иш фаолиятини олиб борувчи халқаро диплом берилади.

Шунингдек, университет адвокатлик ва суд соҳасидаги кадрларни тайёрлашда қатор юридик йўналишдаги университетлар билан ҳамкорлик қилади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 8250 нафар фуқарога бир нафар адвокат тўғри келади. Хорижий мамлакатларда эса бир нафар адвокатга – АҚШда 256 нафар, Италияда 260 нафар, Германияда 500 нафар, Озарбойжонда 667 нафар, Нидерландияда 900 нафар, Францияда 1403 нафар, Қозоғистонда 4000 нафар фуқаро тўғри келади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 1
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 31
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 17
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 364
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 44
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 75
  • Сўнгги янгиликлар
  • Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди 06 мая, 16:34 0
  • АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади 06 мая, 16:10 1
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 0
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 4
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 14
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 31
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 10
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 64
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 31
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 17
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 86
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 94
  • Бўлимлар