«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 23:51
ЎЗO‘Z

«Янги Ангрен» ИЭСда ёнғин рўй берди (видео)

30 янв, 17:30 3 939 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Янги Ангрен» ИЭСда ёнғин рўй берди (видео) Ижтимоий тармоқларда «Янги Ангрен» иссиқлик электр станциясида содир бўлган йирик ёнғин тасвирланган видеолавҳалар тарқалди. Унда пойтахтни Фарғона водийси билан боғловчи йўл бўйидаги электр станциясидан қуюқ тутун чиқаётганини кўриш мумкин.

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилишича, «Янги Ангрен» иссиқлик электр станциясида электр энергиясини ишлаб чиқаришга мўлжалланган 4-чи сонли энергоблокда ёнғин рўй берган, ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

«Бугун 30 январь куни соат 11:40да «Янги Ангрен» иссиқлик электр станциясида электр энергиясини ишлаб чиқаришга мўлжалланган 4-чи сонли энергоблокда носозлик юзага келиши натижасида 170 мегаватт қувват билан тўхтатилди. Шу вақтда қозон агрегатининг том қисмида ёнғин юзага келиб станциянинг тезкор ҳодимлари томонидан бирламчи ўт ўчириш воситалари қўлланди ва ўт ўчириш бригадаси жалб қилинди. Соат 14:00да ёнғин бартараф этилди. Жабрланганлар мавжуд эмас», дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Айни пайтда энергоблок таъмирга чиқарилди ва носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Мазкур ҳолатни ўрганиш юзасидан махсус комиссия ташкил қилинган.
Айни пайтда мазкур станциянинг 3та энергоблоки жами 580 МВт қувват билан ишламоқда.

«Шу муносабат билан, истеъмолчиларга шуни маълум қиламизки, Республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида маълум вақт оралиғида узилишлар кузатилмоқда. Таъмирлаш ишлари қисқа фурсатларда якунланиб, электр энергияси таъминоти яхшиланиши таъминланади», дейилган вазирлик хабарида.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Энергетика вазирлиги истеъмолчилардан келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 7
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 139
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 58
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 65
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 52
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 180
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 0
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 0
  • Аббосбек Файзуллаев “кашфиётлар” қаторида 03 мая, 22:29 0
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 2
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 14
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 7
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 6
  • Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди 03 мая, 20:30 36
  • Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади 03 мая, 20:05 26
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 138
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 34
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 58
  • Бўлимлар