«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 15:51
ЎЗO‘Z

Наманган ва Фарғонада 2 нафар ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бераётганда ушланди

30 янв, 12:18 2 727 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Наманган ва Фарғонада 2 нафар ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бераётганда ушланди Фарғона вилояти ИИБ ЙПХ инспектори Э.Бегматов «Ваз 2106» автомобилни ҳужжатларини текшириш мақсадида ўрнатилган тартибда тўхтатган вақтида, ҳайдовчи Т.Р. автомашинани ҳужжатларсиз бошқариб келганлигини аниқлаб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани жарима майдонига жойлаштирган.

Ҳайдовчи Т.Р. ЙПХ инспектори Э.Бегматовга дастлаб 200 минг сўм, кейинчалик эса 500 минг сўм пора таклиф қилган, дейилади ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида. Фуқаро Т.Р. ЙПХ инспектори Э.Бегматовга 500 минг сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.

Наманганда ҳам шунга ўхшаш ҳолат такрорланган. ЙПХ инспектори Д.Чўлпонов «Спарк» автомашинаси ҳужжатларини текшириш мақсадида тўхтатган вақтида, ҳайдовчи А.М.нинг ёнида автомашинани бошқаришга оид ҳужжатлари бўлмаган. А.М.га нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённомани расмийлаштириб, транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган.

А.М. ЙПХ инспектори Д.Чўлпоновга 600 минг сўм пора таклиф қилган. А.М. ЙПХ инспектори Д.Чўлпоновга 460 минг сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.

Ҳар иккала ҳолат юзасидан вилоят прокуратуралари суриштирув ҳаракатлари олиб бормоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 0
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 32
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 226
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 187
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 247
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 0
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 0
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 1
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 1
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 5
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 23
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 14
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 24
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 119
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 25
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 55
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 44
  • Бўлимлар