«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 00:22
ЎЗO‘Z

Президент авиа ва темирйўл чипталари нархини арзонлаштириш бўйича кўрсатма берди

29 янв, 06:29 2 830 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент авиа ва темирйўл чипталари нархини арзонлаштириш бўйича кўрсатма берди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 январь куни туризмни ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугунги кунда жаҳон туризм бозори ҳажми қарийб 9 триллион долларни ташкил этмоқда. Дунёда иш билан банд аҳолининг ҳар ўнинчиси ушбу соҳада фаолият юритмоқда. Таҳлилларга кўра, туристлар ҳаво транспортида учиш вақти 5 соатгача бўлган ўлкаларга энг кўп саёҳат қилади. Мамлакатимиз атрофида бундай масофада 60 га яқин давлат, 3 миллиард аҳоли бор. Йилига уларнинг қарийб 360 миллиони хорижга саёҳат қилади. Бу улкан туризм бозори дегани.

Ўтган йили юртимизга 6,7 миллион нафар сайёҳ келган. Диёримиз 10 дан ортиқ нуфузли халқаро нашрларда энг жозибали туристик маскан сифатида эътироф этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафтада ўзининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида туризмни иқтисодиётнинг стратегик тармоғига айлантириш устувор вазифа эканини таъкидлади. Танқидий таҳлил руҳида ўтган йиғилишда ушбу натижаларга эришиш учун амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Сайёҳликнинг анъанавий турлари қамровини кенгайтириш билан бирга янги кўринишларини кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.

Кардиология, урология, стоматология, офтальмология каби юртимиз юқори салоҳиятга эга бўлган тиббиёт йўналишларида туризмни ривожлантириш, соғломлаштириш ва дам олиш масканларига стратегик инвесторларни жалб қилиш бўйича топшириқлар берилди. МДҲ давлатлари касаба уюшмалари билан яқин алоқаларни йўлга қўйиб, сайёҳлар сонини кескин ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Маданият вазирлигига туризм маршрутига киритилган объектлар сонини жорий йилда 800 тага, 2025 йилда эса 2,5 мингтага етказиш вазифаси қўйилди.

Қишки туризмни ривожлантириш бўйича 2020-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиб, амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Самолёт ва поездларимизда хизмат кўрсатиш сифати пастлиги, чипталар нархи эса қимматлиги йўловчиларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Оқибатда кўпчилик хорижий ташувчилар хизматини танламоқда. Темир йўл ва авиа йўналишларимиз кенг қамровли ва рақобатбардош эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Транспорт вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига Ўзбекистоннинг 4 аэропортида жорий этилган “очиқ осмон” режимидан тўлиқ фойдаланиш, янги авиа йўналишлар очиш, тезюрар поездлар сонини кўпайтириш, чипталар нархини арзонлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Йўл бўйи туризм инфратузилмасини ривожлантириш, “туризм қишлоғи”, “туризм овули” ва “туризм маҳалласи” лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 36
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 47
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 61
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 60
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 0
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 46
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 20
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 63
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 54
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 90
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 266
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 21
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 155
  • Бўлимлар