«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 23:18
ЎЗO‘Z

Суд «HUMAN» раҳбарини 10 йилга «кесди». Қолаверса...

27 янв, 22:08 2 973 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Суд «HUMAN» раҳбарини 10 йилга «кесди». Қолаверса... Фото: Тергов департаменти
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида «HUMAN» хусусий бандлик агентлиги» МЧЖ раҳбари Шохнур Файзуллаевга (1992 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — олий, оилали, муқаддам судланмаган) оид жиноят иши кўриб чиқилаётгандан кўпларнинг хабари бор.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидовнинг маълум қилишича, суд иши ниҳоясига етиб, судланувчига нисбатан ҳукм ўқилди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судьяси Хайрулла Раҳмонов раислигида бўлиб ўтган суд якунига кўра, судланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 227-моддаси 2-қисми «а» банди ва 179-моддаси билан Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар)нинг тегишли бандларига асосан реабилитация қилинди, шунингдек, айбловдан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 192-11-моддаси 2-қисми «а» банди ҳам чиқарилган.

Ш.Файзуллаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») 3-қисми «б», «в» бандлари, 189-моддаси («Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш») 1-қисми ва 243-моддасида («Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш») назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддаларига асосан тайинланган ҳар хил турдаги жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Судланувчи Ш.Файзуллаевдан 1080 нафардан ортиқ жабрланувчилар фойдасига 21 млрд. 192 минг сўмдан зиёд миқдорда моддий зарар ундирилиши белгиланди.

Шунингдек, жабрланувчиларга жиноят оқибатида етказилган маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчи ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.

Эслатиб ўтамиз, Ш.Файзуллаев ва бошқалар агентликнинг жойларда ваколатхоналарини ташкил этиб, 2019 йил 13 сентябрга қадар фуқароларни Германия, Чехия, Япония, Корея Республикаси, Болгария ва Литва давлатларига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, уларнинг ҳар биридан (таклиф этилган ишдан келиб чиққан ҳолда) 6 300 000 сўмдан 35 000 000 сўмгача пул олиб, амалда фуқароларни ҳеч қаерга юбормасдан, жуда кўп миқдордаги маблағга фирибгарлик йўли билан эга чиққанликда айбланган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди 28 апр, 22:00 0
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 87
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 163
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 55
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 152
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 275
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим" 28 апр, 22:53 0
  • Блинкеннинг Хитойга ташрифи. Нималар муҳокама қилинган? 28 апр, 22:44 0
  • Зеленский украиналикларни қўрқитмаслик учун ҳалок бўлганлар сонини камайтириб айтган 28 апр, 22:20 2
  • Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди 28 апр, 22:00 0
  • Россиянинг “Кушевская” аэродромига дронлар ҳужум қилди 28 апр, 21:39 22
  • Украина ташқи ишлар вазири Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади 28 апр, 21:19 59
  • Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди 28 апр, 20:11 75
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 216
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 163
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 70
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 47
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 260
  • Бўлимлар