«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 22:35
ЎЗO‘Z

Русланбек Давлетов: «Коррупцияга қарши алоҳида орган биз учун ҳам кутилмаган янгилик бўлди»

25 янв, 15:45 3 271 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Русланбек Давлетов: «Коррупцияга қарши алоҳида орган биз учун ҳам кутилмаган янгилик бўлди» Адлия вазири Русланбек Давлетов шанба куни Халқаро пресс-клуб сессиясидаги чиқишида Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш соҳасида мустақил орган ташкил этилиши ҳақида гапириб ўтди.

«Коррупцияга қарши кураш бўйича алоҳида орган тузилиши биринчи марта президентимизнинг мурожаатида эълон қилинди. Тўғрисини айтсак, бу биз учун ҳам анча кутилмаган янгилик бўлди.

Чунки шу пайтгача Коррупцияга қарши кураш бўйича республика идоралараро комиссияси ишлаб келаётган эди. Қонунда ҳам бош прокурор бошчилигида коррупцияга қарши кураш бўйича комиссия фаолият юритади, дейилган.

Янги органнинг концепцияси, унинг ваколатлари, функцияларини, бошқа органлар билан муносабатини, бошқа органлардаги қандайдир функциялар сақланиб қолинадими-йўқми – бу масалалар энди кўриб чиқилади. Ҳозирдан дарров айтиш қийин.

Умумий маъмурий ислоҳотлардан келиб чиқиб, турли органлар орасидаги муносабатлар функционал таҳлил қилиниб, жой-жойига қўйилади», – деди Давлетов.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев жума куни Олий Мажлисга мурожаат қилиб, унда коррупцияга қарши курашишга масъул бўладиган алоҳида орган ташкил этишни таклиф этган эди.

Давлат раҳбарига кўра, янги орган парламент ва президент олдида ҳисобдор бўлади. Президент администрациясига Олий Мажлис палаталарининг тегишли қўмиталари билан биргаликда уч ой муддатда тегишли фармон лойиҳасини ишлаб чиқиш юклатилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 26
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 45
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 74
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 21
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 140
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 203
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 25
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 8
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 12
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 45
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 74
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 39
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 21
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 169
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 139
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 253
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 203
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 77
  • Бўлимлар