«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 10:10
ЎЗO‘Z

Президент: "Коррупцияга қарши мустақил орган ташкил этилади"

24 янв, 14:01 3 356 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент: "Коррупцияга қарши мустақил орган ташкил этилади" Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши қатъий курашиш бўйича муҳим таклифларни илгари сурди. Нутқ давомида Парламент ва Президентга ҳисобдор бўлган коррупцияга қарши мустақил орган ташкил этилиши бўйича таклиф берилди.

«Афсуски, жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлмоқда.
Бу ёвуз балонинг олдини олмасак, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмайди, умуман жамиятнинг бирорта тармоғи ривожланмайди.

Тадбиркорлар ҳанузгача ер ажратиш, кадастр, қурилиш, лицензия, божхона, банк, давлат харидлари каби соҳаларда коррупцияга дуч келаётгани, Президент номига келиб тушаётган кўплаб мурожаатлар ҳам, матбуот ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишлар ҳам яққол кўрсатиб турибди.

Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз.

Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак.
Ушбу вазифалар ижросини тизимли ташкил этиш мақсадида парламент ва Президентга ҳисоб берадиган, коррупцияга қарши курашишга масъул бўладиган алоҳида орган ташкил этишни таклиф этсам, сизлар нима дейсизлар?!

Президент Администрацияси Олий Мажлис палаталарининг тегишли қўмиталари билан биргаликда уч ой муддатда тегишли Фармон лойиҳасини ишлаб чиқсин
», деди президент.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 9
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 101
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 146
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 127
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 43
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 229
  • Сўнгги янгиликлар
  • Грузия пойтахтида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди 01 мая, 09:13 22
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 9
  • ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди 01 мая, 09:03 19
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 84
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 462
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 101
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 158
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 134
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 225
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 85
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 518
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 146
  • Бўлимлар