«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 16:25
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 2019 йилда қанча нақд пул муомалада бўлгани маълум қилинди

24 янв, 10:13 3 021 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 2019 йилда қанча нақд пул муомалада бўлгани маълум қилинди Марказий банк маълумотига кўра, 2019 йилда Ўзбекистондаги банк кассалари орқали ўртача ойлик нақд пул айланмаси 23,9 триллион сўмни ва йил бўйича жами 287,1 триллион сўмни ташкил этди. Бу 2017 йилга нисбатан 3,4 баробарга ва 2018 йилга нисбатан 1,7 баробарга кўпдир.

Муомалага чиқарилган нақд пулларнинг қайтувчанлик коэффициенти 2017 йилда 86,6 фоизни, 2018 йилда 96,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 98,7 фоизгача кўтарилган.

Хусусан, 2019 йилда банклар орқали олинган нақд пуллар ҳажми 68,4 фоизга кўпайган бўлса, келиб тушган нақд пул маблағлари ҳажми 71,6 фоизга ошган.

Натижада муомаладаги нақд пуллар миқдорининг ўсиши 2019 йилда 9,4 фоизни ташкил этиб, 2018 йил (14 фоиз) ва 2017 йилларга (47,2 фоиз)га нисбатан секинлашган.

2017 йилда ойлик банк тушумларининг муомаладаги нақд пулларга нисбати 18,6 фоиз бўлган бўлса, ушбу кўрсаткич 2018 йилда 31,7 фоизга ва 2019 йилда 46,6 фоизга (жумладан, декабрь ойида 60,4 фоизга) етган.

«Мазкур тенденция нақдсиз ҳисоб-китобларнинг янги инструментлари ва механизмларининг жорий этиб борилиши, валюта бозорининг тобора эркинлашуви ва банкоматлар тармоғининг кенгайиши билан боғлиқ ўзгаришлар орқали изоҳланади», — дейилади Марказий банк хабарида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 0
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 31
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 17
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 363
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 44
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 75
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 0
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 4
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 14
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 31
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 10
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 64
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 31
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 17
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 84
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 94
  • Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади 06 мая, 11:50 69
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 363
  • Бўлимлар