«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 16:14
ЎЗO‘Z

Танзила Норбоева: «Илтимос, одоб ва тартибни бузманглар»

24 янв, 09:23 3 227 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Танзила Норбоева: «Илтимос, одоб ва тартибни бузманглар» Танзила Норбоева Сенатнинг Регламент ва одоб комиссияси ҳеч қачон ишламаслигини хоҳламоқда. Сенат раиси бу ҳақда янги сайланган парламент юқори палатасининг 20 январь, душанба куни бўлиб ўтган биринчи ялпи мажлисида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё».

Сенат раиси Танзила Норбоева ўз чиқишида сенаторлардан Президент Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмаларига асосан олиб борилаётган ишларни одамларнинг шаънига тегмай амалга оширишни илтимос қилди.

- Президентимиз жуда катта, кучли жамоа йиғган. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари — ҳаммангиз катта иш қиляпсиз. Лекин битта ноўрин қилган ҳаракатимиз қилган ҳамма ишларимизга доғ тушуриб қўйиши мумкин.

Халқимиз кечаги эмас — бизга, вакилига қатъий талаб қўймоқда. «Регламент ва одоб комиссияси нима учун кўрмаяпти, нима учун чора кўрмаяпсизлар?», деган масала қўйиладиган бўлса, биз кўриб чиқишга ва давлат раҳбарига ҳам ахборот киритишга мажбур бўламиз.

Шунинг учун сизлардан жуда ҳам илтимос қиламан — одоб ва тартибни бузмаган ҳолда, давлатимиз раҳбари олиб бораётган ишларни жуда чиройли қилиб амалга оширишларингни хоҳлардим; албатта, қаттиққўллик керак, лекин инсон шаънига тегмасдан амалга ошириш керак, - Танзила Норбоева.

Маълумот учун, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги қонуннинг 11-моддасига мувофиқ, депутат ва сенатор одоб қоидаларига қатъий риоя этиши лозим. Қоидалар бузилган тақдирда, депутат ва сенаторнинг хулқ-атвори тўғрисидаги масала тегишли палата томонидан ёки унинг топшириғига биноан палатанинг органи томонидан кўриб чиқилиши мумкин. Шу муносабат билан, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, Сенатда Регламент ва одоб комиссияси тузилган.

Қайд этиш жоиз, 2019 йил сентябрида Сенатнинг Регламент ва одоб комиссияси Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг соқол қўйганлар, рўмол ўраганлар ва иш жойида намоз ўқиганларга қилган таҳдидини муҳокама қилган эди. Ўшанда ҳоким «ўтиниб-ўтиниб кечирим сўраган», Сенат уни қаттиқ огоҳлантириб, уч ой синов муддати берганди. Орадан икки ой ўтиб, Шуҳрат Ғаниев яна фуқароларга таҳдид қилгани расман исботланди, бироқ бу сафар Сенат Фарғона вилояти ҳокимининг ушбу хатти-ҳаракатларига муносабат билдирмади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 0
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 130
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 252
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 82
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 140
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 2
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 75
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 138
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 42
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 26
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 36
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 15
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 78
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 130
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 253
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 94
  • Бўлимлар