«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 11:41
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда ОАВ ва блогерларни қўллаб-қувватловчи янги жамоат фонди иш бошлади

22 янв, 18:00 2 526 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда ОАВ ва блогерларни қўллаб-қувватловчи янги жамоат фонди иш бошлади Ўзбекистонда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди иш бошлади. Бу янги фонд миллий масс-медиа ҳамжамиятининг ўзини ўзи бошқариш механизмларини ишлаб чиқишга кўмаклашишни ҳам ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
«Сизларга мамнуният билан маълум қилмоқчимизки, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан нодавлат нотижорат ташкилот сифатида рўйхатга олинди ҳамда расман ўз иш фаолиятини бошлади.

Жамоат фондимизнинг асосий мақсади оммавий ахборот воситаларига медиа бозорида тенг шароит яратиш, уларни янада ривожлантириш ҳамда журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга кўмаклашишдир.

Шунингдек, жамоат фонди миллий масс-медиа ҳамжамиятининг ўзини ўзи бошқариш механизмларини ишлаб чиқишга кўмаклашишни ҳам ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Оммавий ахборот воситаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, журналистлар ва блогерлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга ҳуқуқий, ташкилий, техник ва бошқа хил ёрдам кўрсатиш жамоат фондининг устувор вазифаларидан ҳисобланади.

Келгусида жамоат фонди ва унинг лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот бериб борамиз. Бизни кузатишда давом этасиз, деган умиддамиз», дейилади фонднинг телеграмдаги каналида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 36
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 74
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 371
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 105
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 4
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 44
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 159
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 144
  • Бўлимлар