«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 19:21
ЎЗO‘Z

Тошкентда иккита 50 қаватли осмонўпар бино қурилади

22 янв, 11:51 4 865 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда иккита 50 қаватли осмонўпар бино қурилади Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Day and Night инвестиция лойиҳаси асосида пойтахтнинг Яккасарой тумани ҳудудидаги кичик иқтисодий зонада иккита 50 қаватли осмонўпар бино ва 16 та савдо, турар жой ва маъданият павильонлари қурилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов бошчилигида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради Daryo.uz.

Iki Design компанияси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа қиймати 1 миллиард АҚШ долларига баҳоланмоқда. Лойиҳани амалга ошириш учун 3 йил керак бўлади. Лойиҳадан ўрин олган барча 18 та лот хорижий ва маҳаллий инвестициялар ҳисобига бунёд этилади.

Шароф Раҳмоновнинг сўзларига кўра, мазкур иш марказларининг йиллик даромади 500 миллион долларни ташкил этади, бу эса Яккасарой ҳудудида ҳозирда мавжуд корхоналар даромадидан 4 баробарга кўпроқ.

Қурилажак объектлар 432 минг квадрат метр майдонда жойлашади. Турар ва нотурар жойларнинг умумий майдони 1,21 миллион квадрат метрга тенг бўлади. Бу Яккасарой кичик иқтисодий зонасидаги мавжуд иш майдонларидан деярли 3,5 баробарга кўпроқ демак.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Уй-жой бинолари остидан 549 минг квадрат метр жой ажратилади, шундан 48 минг квадрат метри меҳмонхоналар, 246 минг квадрат метр — офислар, 36 минг квадрат метр — кўргазма зали, 4 минг квадрат метр — боғча ва мактаблар, 5 минг квадрат метр — тиббиёт масканлари учун мўлжалланган. Бундан ташқари, 320 минг квадрат метр майдонни хизмат кўрсатиш соҳасига ажратиш кўзда тутилган.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Баландлиги 230 метрни ташкил этадиган эгизак-бинолар «Ой ва Қуёш» рамзига айланади. Унинг ичида ресторан ва дам олиш масканлари жой олади.

Ҳоким ўринбосарининг таъкидлашича, мастер-планни яратиш учун хориж компаниялари жалб этилган. Концепцияни яратишда Лондон, Нью-Йорк, Майами ва бошқа шу турдаги иш марказларига эга шаҳарлар тажрибаси ўрганилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 47
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 238
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 1
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 0
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 1
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 182
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • Бўлимлар