«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 09:51
ЎЗO‘Z

МИБ фаолиятидан: 8 553 та автоулов жарима майдонларига қўйилди

18 янв, 18:52 2 757 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
МИБ фаолиятидан: 8 553 та автоулов жарима майдонларига қўйилди Ҳаёт ташвишлари билан бўлиб гоҳида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни унутамиз, сабримиз етмайди ёки кимгадир тирбанд кўчаларда қоидаларга амал қилмаслик шунчаки ўйинқароқликдир. Лекин, қоидабузилишиларини назорат ва қайд қилиб турган камералар ҳақида унутиб қўямиз. Бунинг натижасида оила бюджети зарар кўради.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказиб келинаётган рейд тадбирлари пойтахтимизнинг марказий 12 та кўчаларида давом этмоқда.

Жорий йилнинг 11 июнь кунидан 31 декабрь кунига қадар пойтахт йўлларида ўтказилган рейд тадбирларини таҳлил қиладиган бўлсак, қоидани бузиб ўз вақтида жарималарни амалга оширмаган, жами 136 минг 627 нафар қоидабузар ҳайдовчилар аниқланган бўлиб, улардан жами 41 млрд. 142 млн. сўм жарималар ундирилди.

Шундан ҳайдовчилар томонидан ихтиёрий 60 кун муддатда тўловни амалга оширилмаганлиги оқибатида, Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ва ҳудудий туман бўлимлари иш юритувига чиқарилган ижро ҳужжатларидан 48 071 та қоидабузарлардан 15 млрд. 979 млн. сўм ундирилган.

Энг асосийси, 8 553 та автотранспорт воситалари жарима майдончаларига жойлаштирилган. Бундай кўрсаткич жорий йилнинг январь ойидан март ойига қадар давом этадиган дастлабки рейд тадбирларида қайд қилинмаган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 91
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 87
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 194
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 53
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 67
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 63
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 2
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 47
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 30
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 23
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 53
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 41
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 25
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 91
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 304
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 81
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 87
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 152
  • Бўлимлар