«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 11:57
ЎЗO‘Z

Лавров ўзининг лавозими тақдири ҳақидаги саволга жавоб берди

16 янв, 23:19 3 207 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лавров ўзининг лавозими тақдири ҳақидаги саволга жавоб берди Россия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавровга Тошкентдаги Россия ТИВ МГИМО филиали профессор-ўқитувчилар таркиби ва талабалари билан учрашувда чиқиш қилди. Учрашувда иштирок этган ўзбекистонлик журналистлардан бири унга ҳукуматдаги янги мақоми ҳақида савол берди, вазир келажакда нима қилиши ҳақидаги саволга юмор билан жавоб қайтарди.

«Сиз журналистмисиз? МГИМОга киринг. Менинг вазифани бажарувчи мақомим ҳақидаги саволингизга келсак, шуни айтмоқчиманки, мен институтни битирганимдан кейин ўтган йилларда шунчаки қандайдир лавозимларни эгалламаганман, мен ҳамиша ўз мажбуриятларимни виждонан бажарганман, ҳозир ҳам шундай қилишда давом этаман», деган у.

У шунингдек, Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши бўйича музокаралар қандай босқичда олиб борилаётгани ҳақидаги саволга жавоб қайтариб, якуний қарорни республика президенти ва парламенти қабул қилишини қайд этган.
15 январь куни Россия бош вазири Дмитрий Медведев Владимир Путинга ўз бошқарувидаги ҳукумат истеъфога чиқишини маълум қилди.

Бу ўзгариш Путиннинг парламентга мурожаатномасидан кейин содир бўлди, Путин ўз мурожаатномасида РФ Конституциясига туб ўзгаришлар киритиш тўғрисида гапирганди.
Ўзгартиришлар, хусусан, бош вазир ва Вазирлар Маҳкамасининг барча аъзоларини Давлат Думаси розилиги билан тайинлашни назарда тутади.

Амалдаги ҳукумат янги ҳукумат шакллангунига қадар вазифани бажариб туради. Ўша пайтда Ҳиндистондан Тошкентга келган Сергей Лавров эса ўз-ўзидан Россия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчига айланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 0
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 1
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 108
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 111
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 215
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 0
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 1
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 3
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 9
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео) 05 мая, 05:12 42
  • Бўлимлар