«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 13:47
ЎЗO‘Z

Шерзод Қудратхўжаев “юлдуз”ларни ҳадеб фигураларини реклама қилмасдан, соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этишга чақирди

16 янв, 16:20 3 759 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шерзод Қудратхўжаев “юлдуз”ларни ҳадеб фигураларини реклама қилмасдан, соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этишга чақирди Кеча, Тошкент вилоятида жойлашган “Амирсой” тоғ-чанғи курортида бўлиб ўтган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сайёр сессиясида Журналистика университети ректори Шерзод Қудратхўжаев экология ва дам олиш маданияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Sof.uz сайти ёзмоқда.

Қудратхўжаев кўча-кўйда ахлат ташлаб кетадиганларга жарималарни орттириш кераклигини таклиф этди. "Насиҳатлар вақти ўтди. Балки бу учун жарималарни кўпайтириш керакдир. 2 марта 700 000 дан тўлаган кишилар кейинги сафар чиқиндисини ўзи билан олиб кетишни ўрганади", - деди у.

Шунингдек, Шерзод Қудратходжаев эстрада юлдузларини экологик муаммоларга бефарқ бўлмасликка чақирди.

"Шу ўринда ўзбек эстрада юлдузларига мурожаат қилмоқчиман. Ҳар гал Инстаграмга кирганда уларнинг турли брендлар, кийим-кечаклар, озиқ-овқатлар, ҳатто ўз таналарини реклама қилиб тушган расмларини кўраман. Мен бунга қарши эмасман. Сизнинг миллионлаб обуначиларингиз бор, сиз ёшлар орасида машҳурсиз. Истардимки, соғлом ҳаёт тарзи, ижтимоий масалаларни ҳам тарғиб қилсангиз. Масалан, сигарет қолдиқлари, пластик пакетларни ерга ташламаслик, шаҳарни ифлос қилмаслик ҳақида ўз мисолингизда ёшларга ўрнак бўлсангиз", - деди Қудратхўжаев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 1
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 66
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 65
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 101
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 1
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 0
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 1
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 36
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 71
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 66
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 129
  • Бўлимлар