«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 12:46
ЎЗO‘Z

Хусусий нотариусларга бир қанча ҳуқуқлар берилди

15 янв, 11:00 2 917 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хусусий нотариусларга бир қанча ҳуқуқлар берилди Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Қонунга мувофиқ, нотариат тизими тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистоннинг 10 дан ортиқ қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, “Гаров тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, бирламчи бозордан кўчмас мулк ва транспорт воситаларини олиш чоғидаги ипотека ва гаров тўғрисидаги шартномаларнинг нотариал тасдиқланиши талаб этилмайди.

Шунингдек, “Нотариат тўғрисида”ги Қонун хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус, нотариал палатага оид нормалар билан тўлдирилди.
Жумладан, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус:
– юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ўз идорасига эга бўлишга,
– банк ҳисобварағи ва бошқа шахсий ҳисобварақлар очишга,
– мулкий ҳамда шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлишга ҳамда мажбуриятларни ўз зиммасига олишга,
– ходимлар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилишга,
– судда ўз номидан иштирок этишга ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли.

Нотариал палата хусусий амалиёт билан шуғулланувчи барча нотариусларнинг аъзолигига асосланган нотижорат ташкилот ҳисобланади.
Бундан ташқари, амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига хусусий нотариал фаолият ҳам киритилди.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 39
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 75
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 388
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 12
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 16
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 137
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 73
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 61
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • Бўлимлар