«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 08:11
ЎЗO‘Z

Аллоҳнинг Расули нега хоинликни кечирган эдилар?

10 янв, 15:08 3 683 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Аллоҳнинг Расули нега хоинликни кечирган эдилар? Макка фатҳ қилиниш арафасида эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бунга қатъий амр қилган эдилар. Қўшинни тайёргарлик кўришини айтган эдилар. Саҳобаларга Макка юришини яширишни буюргандилар.

Ҳамма нарса режадагидай кетаётган эди. Макка аҳлидан бўлган саҳобалар ватан тупроғини кўзга суриш ва ўпиш илинжида ёнишар эди. Мадиналик саҳобалар эса Ҳудайбийяда умра қилишдан ман қилинганлари учун қайта умра қилиш ишқида ёнишар эди.
Бошқа саҳобалар эса Маккада азон товуши, "Аллоҳу акбар" нидоси барча овозлардан юксалишини орзу қилишар эди.

Аммо кутилмаган иш бўлди. Тўсатдан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Али, Зубайр ва Миқдод розияллоҳу анҳумларни "равзату хох" деган жойга тезлик билан етиб боришларини, бир аёл мактуб олиб кетаётганини, ўша аёлни тезда тутиб олиб келишларини айтдилар.

Учала саҳобий дарров аёлнинг изидан тушишди. Унга етиб олиб мактубни беришини сўрашди. У бермади. Саҳобалар унинг кийимларини ечиб текшириш билан қўрқитишганида мактубни сочлари орасидан чиқариб берди. Мактубни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга топширишди. Уни Ҳотиб ибн Аби Балтаъа розиёллоҳу анҳу ёзган бўлиб, унда Маккага мусулмонларнинг фатҳ қилиш учун бораётгани ёзилган экан.

Бу ишончга дарз кетишидир. Хоҳласанг катта хиёнат, дегин.
Ҳотиб розиёллоҳу анҳу ўзининг бу ишини Маккада қолган аҳлининг заифлиги билан боғлади. Бу мактуби ила аҳлига Қурайш азият бермаслигини ирода қилганини айтди.

Набий алайҳиссалом унинг узрини қабул қилдилар. Аммо Умар розиёллоҳу анҳу сингари эҳтиёткорлик одати бўлган зот ўзининг шиддати ила қиличини яланғочлаб:

"Изн беринг, эй Аллоҳнинг расули, бу мунофиқнинг калласини олай!" дедилар.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: "Йўқ, эй Умар! У бадрда иштирок этган. Қаердан биласан, эҳтимол Аллоҳ таоло Бадр аҳлига боқиб: “Хоҳлаган ишингизни қилинг. Мен сизни мағфират қилдим", деган бўлса-чи?”

"Бадрда иштирок этган!".
Биродар! Агар инсонлардан хатолик ўтса уларнинг порлоқ томонини эслай оламизми? Ёки илк хато қилиши билан барча яхшиликларини унутиб улар билан яшаб ўтган ширин лаҳзаларини ёддан чиқарамизми?

Ҳамма инсоннинг ҳаётида "бадрда иштирок этиш" бор. Нега энди ана шу бадр ила анави хатоларни йўқотмаймиз? Аксинча, хатолари ила бадрини йўқ қилишга ҳаракат қиламиз. Нега инсонлардан доимо фаришта бўлишларини талаб қиламиз? Ахир энг чопқир от ҳам тойиладику!

Ҳар қандай қадам сирпанадику!
Ҳар қандай моҳир ўқ отар ҳам хато қилади.

Аёлингиз болаларни тарбиялаб, пишириб-куйдириб, уларга дарс қилдириб ҳар куни "бадр"да иштирок қилади. Нега энди биргина хатоси туфайли унинг хизматларини йўққа чиқарасиз?

Эрингиз сизни деб, фарзандларини деб кеча-ю кундуз югуради, машаққат чекади. Бу унинг учун "бадр". Нега энди унинг биргина хатоси учун "сиздан нима кўрдим?", дейсиз? Унинг "бадр"ини
ҳисобга олмайсиз?

Хизматчи битта хато қилса мудир нега энди унинг олдинги барча хизматларини йўққа чиқариб унутиши лозим?
Ёки мудирнинг биргина тергаши сабаб нега хизматчи унинг олдинги юзлаб гўзал муомалаларини унутиши керак?

Ота-она нега фарзандининг биргина хатоси сабаб унинг бир умрлик яхшилигини унутиши лозим?
Нега фарзанд унга бир умр яхшиликни соғинган ота-онасининг биргина инсоний заифлиги сабаб яхшиликларини ёддан чиқариши лозим?

Ҳамманинг "бадр"и бор. Уни муҳофаза қилинг!
Биргина кўриниш туфайли бутун бошли манзарани барбод қилманг!

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 0
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 30
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 70
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 342
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 104
  • Сўнгги янгиликлар
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 1
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 18
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 53
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 35
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 82
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 41
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 234
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 104
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 30
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 58
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 248
  • Бўлимлар