«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 07:54
ЎЗO‘Z

Музлама туфайли «Тахтиқорача» довонида транспорт ҳаракати яна чекланди

06 янв, 21:53 3 548 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Музлама туфайли «Тахтиқорача» довонида транспорт ҳаракати яна чекланди Фото: Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ
6 январь куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманидан Қашқадарё вилоятига ўтувчи халқаро аҳамиятга эга М-39 «Олмаота–Тошкент–Термиз» автомобиль йўлининг «Тахтиқорача» довонидан ўтган қисмида ҳаракат яна вақтинча тўхтатилди.

Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБнинг маълум қилишича, йўлнинг 1132–1135 км.ларида қорнинг қалинлиги 30 см.дан ошиб, қатнов қисмида музлама ҳосил бўлган, қор ёғаётгани натижасида кўриш масофаси чекланган.

«Шунингдек, йўлнинг Қашқадарё вилояти ҳудудидан ўтган қисмида ҳам қор қалин ёғиб, музлама ҳосил бўлганлиги сабабли Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2020 йил 6 январдаги 1/26-сонли хатини инобатга олган ҳолда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши соат 18.00да вақтинча тўхтатилди», – дейилади бошқарма ахборотида.

Йўлнинг «Тахтиқорача» довонидан ўтган қисмида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:
• йўлни қордан тозалаш учун 2та автогрейдер;
• йўлга қум сепиш учун 4 та«MAN» юк автомобиллари;
• Самарқанд йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонасидан 16 нафар ишчи;
• вилоят ИИБ ЙҲХБдан 8 нафар ходим ва 4та патруль автомашинаси;
• вилоят ФВБдан 6 нафар ходим ва 2та автотранспорт воситаси жалб қилинган.

Ҳозирги вақтда барча транспорт воситаларининг ҳаракати А-378 «Самарқанд–Ғузор» автомобиль йўли орқали ташкил этилган.

Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш чоғида ҳушёр бўлишни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, «Тахтиқорача» довонидан ўтган йўл 4 январь куни ҳам ёпилиб, 5 январь тонгида қайта очилган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 0
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 61
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 324
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 101
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 106
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 0
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 1
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 1
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 17
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 13
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 130
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 66
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 38
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 176
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 86
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 66
  • Бўлимлар