«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 06:30
ЎЗO‘Z

Очиқ адлия: Давлетов вазирлик ходимлари қанча маош олишини айтди

03 янв, 22:12 4 175 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Очиқ адлия: Давлетов вазирлик ходимлари қанча маош олишини айтди Ўзбекистон Адлия вазирлигида бошқарма бошлиқлари камида 15-16 миллион сўм ойлик олишади, деб маълум қилди вазир Русланбек Давлетов.
Давлетов бу ҳақда жума куни Тошкентда бошланган «Umid 2.020» халқаро конференцияси вақтида айтиб ўтган.

«Давлатни демократик янгилаш ва модернизация қилишда қонун устуворлигини таъминлаш» секциясига модераторлик қилган Адлия вазири хориждаги салоҳиятли ватандошларни Ўзбекистонга жалб қилиш ҳақида гапириб, маошларга оид маълумотлар сир сақланмаслигини билдирди.

«Ҳозир маошларимиз қанчалигини яширишга ҳожат йўқ, ҳаммаси шаффоф. Масалан, Адлия вазирлигидаги бошқарма бошлиқлари камида 15-16 миллион сўм ойлик маош олишмоқда», – деди Давлетов.

Вазирлик тизимидаги тадқиқот институтларидан бирининг тадбирда қатнашаётган вакили ҳам буни тасдиқлаб, ҳозирги кунда 12 млн сўм маош олаётганини айтди.

Маълумот учун, «Umid Reunion 2.020» – «Умид» жамғармаси битирувчиларининг биринчи йиғини саналади. «Янгиланаётган Ўзбекистонга янги авлод кадрлари» мавзусидаги конференция 3 январь куни 5та тематик секцияга бўлинган ҳолда иш олиб борди. Анжуман 4 январда ўз ишини якунлайди.

Фото: «Жаҳон» ахборот агентлиги




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 140
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 122
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 173
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 43
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 206
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 285
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 106
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 118
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 181
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 51
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 78
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 153
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 237
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 140
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 30
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 45
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 122
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 173
  • Бўлимлар