«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 11:24
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда Янги йилнинг биринчи куни қанча чақалоқ туғилди?

01 янв, 23:14 4 116 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда Янги йилнинг биринчи куни қанча чақалоқ туғилди? 2020 йилнинг 1 январь куни, соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 1111 нафар чақалоқ туғилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев хабар берган.

Маълум қилинишича, янги йилнинг биринчи куни туғилган чақалоқларнинг 572 нафари ўғил бола, 539 нафари эса қиз бола бўлиб, энг кўп бола Самарқанд вилоятида (141 нафар) дунёга келди.

Шунингдек, янги туғилган чақалоқлар рейтинги бўйича Фарғона вилояти (137 нафар) ва Қашқадарё вилояти (134 нафар) кучли учликни якунлаган. Туғилганларнинг 4 нафари эгизаклар. Айни пайтда шифокорлар уларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатишмоқда.

«Юртимизда шу кунлари байрам муносабати билан давом этаётган дам олиш кунларда вазирлик тизимида мавжуд бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатувчи 2351та амбулатория-поликлиника муассасалари, туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар, шошилинч ҳамда илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг ҳудудлардаги филиаллари, шунингдек, тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари билан бир қаторда республикамиздаги мавжуд 218та туғруқ комплексларида байрам кунлари ҳам тиббиёт ходимлари навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Уларда 230га яқин мунтазам ишлаётган навбатчи акушерлар бригадаси хизмат кўрсатяпти», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январь куни соат 19:00гача 1442 нафар чақалоқ дунёга келганди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси аҳолиси сони 2019 йил 1 октябрь ҳолатида 33 миллион 724 500 кишини ташкил этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 36
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 74
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 371
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 105
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 4
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 44
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 159
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 144
  • Бўлимлар